Фермерлар мунтазам калтакланмоқда

“Бирдамлик” ҳаракатининг Сирдарё вилояти Оқ олтин тумани бўлими бошлиғи тақдим этган маълумотида, туманда фермерларга босим кучайгандан кучайиб бораётгани, ҳоким К.Сулаймонов ҳамда ички ишлар бошлиғи подполковник Э.Саидов томонидан фермерларнинг ишчиларига нисбатан очиқдан очиқ тазйиқ ўтказиш, деҳконр ва фермер хўжалиги аъзолари олдида дўппослаш ҳолатлари ҳақида хабар қилинади.

Маълум бўлишича, Оқ олтин тумани “Фарғона” СФУ “Ғафур Тўхтасин” фермер хўжалиги бошлиғи Қодиров Тўхтасин жами экин майдони 92-гектар 2та контурдаги ер майдонида фермер хўжалиги фаолиятини олиб борарди. 2008- йили туман ҳокимининг қарори билан фермер хўжалиги фаолияти тугатилган. Лекин 2009 -йили тугатилган фермер хўжалиги раҳбари қудасининг фамилиясига ушбу ерни қайтадан, туман ҳокимининг янги қарори билан ўз қарамоғига олган.

Фермер қайтариб олишга эришгани 92 гектар ер майдонининг 15 гектарига полиз маҳсулотлари экилган бўлиб, шундан атиги 4гектарига ўзи эгалик қилса, қолган11 гектарини мансабдор шахслар “ёлланма” деҳқонлар ёрдамида нақд пулга сотиб олиб, давлат томонидан тақиқланмаган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, яъни қовун, тарвўз экишган.

Фермер давлат буюртмаси бўйича зиммасига олган контрактация бўйича пахта экинлари экилиши режалатирилган ер майдонларида борана қилиш ишларини олиб бораётган вақтда, Оқ олтин туман ИИБ бошлиғи Э.Саидов томонидан ўтказилган текширувга дуч келиб қолган. Э.Саидов фермер хўжалиги томонидан пахта экинлари ўз вақтида экилмаган,

деган баҳона билан ер майдонларини нақд пулга сотиб олган “ёлланма” деҳқонлар ва фермер хўжалиги аъзоларининг кўз олдида фермер хўжалиги раҳбари ва иш бошқарувчини дўппослаган ва туман ҳокими К.Сулаймонов олдига судраб олиб кетган. Шундан сўнг фермер хўжалиги томонидан экилган 4 гектарли полиз экинлари ҳайдаб, шудгор қилиб ташланган,

аммо 11 гектар ердаги полиз экинларига тегинилмаган, боз устига бу ер майдони назорат органлари томонидан олиб борилган “текширув-мониторинг”дан эсон-омон ўтган.
Шу аснода фермер хўжалиги раҳбари 4 гектар ер майдонига экилган полизидан айрилган, давлат контрактация шартномаси бўйича ўз зиммасига олган мажбуриятларини бажариш мақсадида қилаётган сай-ҳаракатлари мансабдор шахслар томонидан эътиборга олинмаган.

2009- йил баҳори кеч келгани, серёмғир бўлгани, фермер хўжалигининг ўз хусусий қишлоқ хўжалик техникаси мавжуд эмаслиги, экилиши лозим бўлган маҳсулотларга шартномага биноан ўз вақтида давлат томонидан кредитлар ажратилаётганига қарамай, банклар томонидан ўз вақтида берилмаётганлиги каби узрли сабабларни раҳбарлар томонидан инобатга олинмаган.

Бундан мақсад, қўл остидаги ишловчиларни мунтазам қўрқув, босим кучи остида ушлаб туриш бўлиб, Ўзбекистон республикаси амалдаги қонунлари, шу жумладан Ўзбекистон республикасининг “Фермер хўжалиги тўғрисида”ги қонуни ва фермерлар манфаатини ҳимоя қилиш борасида Ўзбекистон президенти фармони Сирдарё вилоят Оқ олтин туманида ҳеч қандай кучга эга эмаслигини оммага намоён этишдир.

Бундай зўравонликлар мунтазам бўлиб келаётгани, аммо 2009 -йили ўта кескин авж олган, дейишмоқда бошқа фермерлар.

“Бирдамлик” ҳаракати Сирдарё вилоят матбуот маркази.

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares