Муштумзўр ўқитувчининг ҳатти-ҳаракатлари оқибатида майиб бўлган Шуайбнинг аҳволидан хабар олиш учун борган “Бирдамлик» ҳаракати фаолларининг айтишича, Шуайбнинг аҳволи янада оғирлашган. Бошмияга берилган зарбдан мияда содир бўлган патологик оқибатида боланинг юзи қийшайиб кетган. Болани бу аҳволга солган К. Тошмуҳаммедова эса
“Мени Эрдонов Шуайбнинг онаси қаттиқ калтаклади” -деб касалхонага ётиб олган. Эрдоновлар оиласини яхши билган қўшниларнинг айтишича, Шуайбнинг онаси Фотима бировга қўл кўтариш нари турсин ҳатто овозини кўтармаган мумина аёл. Унинг турмуш ўртоғи Эрдонов Шуҳрат эътиқоди учун қамалган. 10- йилдан бери Фотима икки ўғли билан ёлғиз ўзи яшайди.
“Бирдамлик” ҳаракати Тошкент матбуот хабари.



