“Озодлик” радиосига бойкот юзасидан фикр

Ёки “Озодлик”чилар қовун тушуришдими?

Шу йилнинг январ ойида “Озодлик” радиосига бир гуруҳ мухолифат вакиллари бойкот эълон қилишган ва бу ҳақда “Янги Дунё” орқали хабар берган эдик. Орадан кўп вақт ўтмай “Анвар Каримов” номи остида бойкотчиларга қарши мақола келди. Мақола бошидаги иловада шундай фикрлар бор эди:
“Från: “Anvar Kariomov”
Till: yusufr71@yahoo.se
Салом Юсуф Расул. Ман сизга бу мактубимга илова қилиб ўз фикримни жўнатаяпман. Сайтингиздан жой ажратиб қўясиз деган умиддаман. Ахир провакацияга жой берасиз, мустақил фикрга ҳам жой берарсиз. Раҳмат.”

Мақолани бошқаларни шахсига тегадиган, ҳақоратли гаплар борлиги учун эълон қилмаган эдик. Шундан сўнг “Анвар Каримов” номидан саҳифа муҳарририни ҳақоратловчи хатлар кела бошлади. Бу сўконғич кимлигини аниқлаш мақсадида уни IP кодини текширганимизда бир ҳолдан лолу ҳайрон қолдик. Ушбу мақола ва ҳақоратли хатлар “Озодлик” радиосидан юборилаётган эди.

Hostname:
193-111-133-82.rferl.org
ISP:
Radio Free Europe
Organization:
Radio Free Europe
Proxy:
None detected
Type:
Cable/DSL
Blacklist:

Geo-Location Information
Country:
Czech Republic
State/Region:
52
City:
Praha
Latitude:
50.0833
Longitude:
14.4667
Area Code:

“Озодлик” радиосига ёзилган бойкотга қарши “Озодлик” мухбирлари жавоб ёзишган экан, буни албатта қутлаш керак. Лекин бу жавоб бошқа бир киши номидан, бойкотчиларни ҳақоратлаб, шахсига тегиб ёзилган бўлса бу ҳуқуқий масалага айланмайдими?

“Янги Дунё” “Озодлик” радиоси томонидан ўзга ном билан юборилган қуйидаги мақолани эътиборингизга ҳавола этар экан, мақолада исмлари келтирилган мухолифат фаоллари диққатини ушбу масалага жалб этади.

****

Ҳақиқий ўзбек мухолифати сайтларини ва ўзини мухолифат деб атайдиган баъзи бир иккиюзламачи¸ иғвогар¸ туҳматчи шахсларнинг сайтини кун ора кузатиб тураман. Чунки бу мен учун қизиқ. Ўзбек мухолифати қай даражада тубанлашиб бораëтганини¸ ҳақиқий мухолифатчилар нима билан машғул бўлаëтганини билиш ватани учун жон куйдирадиган ҳар бир шахс учун қизиқарли бўлса керак деб ўйлайман. Кўп гапирмасдан муддаога ўтиб қўя қолай.

Юсуф Расул эгалик қилаëтган сайтда Озодлик радиосининг ўзбек хизматига эътироз билдирилган баëнот чоп этилди. Мен бу радиони мунтазам тинглаб борадиган одамлардан бириман. Чунки мен бу радиони ҳаққоний ахборот берадиган радиолардан бири деб биламан. Яширмайман ўзим чет элда истиқомат қиламан. Мухолиф ҳаракатларга қизиққанман¸ партияларга қизиққанман¸ мустақиллик арафасидаги тарих билан қизиқиб бир нечта шахсларга мурожаат қилганман ëзма равишда. Мен шу нарсалар ҳақида тўхталиб билганларим ва эшитганларим орқали ўз фикрларимни билдирмоқчиман. Албатта асосий гап баëнот ҳақида бўлади.

Баëнот бошланишидан хатолик билан бошланган. Иқтибос келтираман:

“Биз – Ўзбекистонда ва хорижда фаолият юритишга мажбур бўлган демократик ташкилот вакиллари қуйидагиларни баён этамиз:”

Биринчидан Ўзбекистонда ва хорижда фаолият юритишга мажбур бўлган демократик ташкилотнинг ўзи йўқ. Бўлса менга кўрсатинг. Нима сабабдан йўқ? Чунки ҳеч қандай демократик ташкилотни Ўзбекистонда фаолият юритишга ҳеч ким ҳеч қачон мажбур қилмайди. Демократик ташкилотларнинг ўзлари ўз хоҳишлари билан Ўзбекистонда фаолият юритади. Уларнинг бу хоҳишлари ҳокимиятга интилишларидан¸ халқ аҳволини ўнглашга ҳисса қўшиш истаклари борлигидан келиб чиқади. Ўзбекистонда қўштирноқ ичида фаолият юритишга мажбур бўлаëтган ташкилотлар етарли. Буларга давлат ҳукмронлиги остидаги қўғирчоқ партияларни мисол қилиб келтириш мумкин. Улар шунга мажбур. Чунки Каримовнинг буйруғи шундай. Хўш¸ сизлар айтаëтган демократик ташкилотларнинг бу қўғирчоқ партиялардан нима фарқи бор агарки улар Ўзбекистонда мажбурликдан фаолият кўрсатишаëтган бўлишса? Илтимос шунга изоҳ беринглар қадрли бойкотчилар.

Иккинчидан Ўзбекистонда фаолият юритишга мажбур қилинган ташкилотларнинг хорижга чиқиб фаолият юритишларига ҳеч қандай эҳтиëж йўқ. Зотан улар Ўзбекистон ичидаку. Нима қилади хорижга чиқиб?! Дейлик бу ташкилотлар Ўзбекистонда рўйхатга олинган бўлса¸ четга чиқишнинг нима кераги бор? Агар Ўзбекистонда рўйхатга олинмаган бўлса¸ бу фаолият юритишга мажбур дегани эмас¸ бу демократик фаолият юритишдан четлатилган дегани. Яъни таъқиб¸ тазйиқ остига олинди дегани. Шундай бўлиши мумкин холос.

Ўзбекистонда демократиянинг йўқлиги¸ ОАВларнинг давлат томонидан босим остида ушланиши¸ фақатгина давлат рухсат берган мавзуларда қалам тебратиш мумкин эканлигини ҳисобга олсак¸ хорижий ОАВларга эҳтиëжимиз сезилади. Бу ҳақиқатда бор нарса. Бу эҳтиëжни қондирадиган ва ўзбек хизматига эга бўлган радиолар эса учтагина. Булар Би-Би-Си¸ Озодлик ва Америка овози. Албатта буларнинг ичида Ўзбекистондаги амалдаги ҳукуматнинг энг ëмон кўрадигани Озодлик радиосидир.

Нимага? Чунки Озодлик радиоси Ўзбекистон ҳақида жуда кўп маълумотлар беради. Бу радионинг янги кўриниш касб қила бошлаган сайтини очиб кўрсангиз Ўзбекистонга оид камида 4 ëки 5 та мақола топасиз. Бу мақолаларни нафақат ўқишингиз¸ балки унга шарҳ ëзишингиз¸ форумларда иштирок этишингиз мумкин. Ана шундан келиб чиқадиган бўлсак¸ ҳозир Ўзбекистон ҳақида Ўзбекистон ташқарисида туриб энг кўп маълумот бераëтган ва ўзбек тилидаги энг чиройли сайт ҳам Озодликка тегишлидир.
Майли Озодликни мақтаганим етар. Лекин айтиб қўяй бу мақтовларим ҳақиқат. Ишонмасангиз Озодликнинг сайтига кириб кўринг. Ўзингиз ишонч ҳосил қиласиз.

Яна баëнотдан иқтибос келтираман.

“Аммо “Озодлик” радиоси Ўзбек хизматининг айрим ходимлари олиб бораётган нохолис, маҳаллийчиликка йўғрилган фаолияти бизни ташвишга солмокда”.

Бу бир ўқишдаëқ ўзбек ҳукуматига хизмат қилувчи ОАВларнинг услубидан фарқ қилмаслиги кўриниб турибди. Маҳаллийчиликка йўғрилган фаолият нима дегани? Дейлик ака-ука Бобожоновлар Хоразмдан. Демак улар маҳаллийчилик қилаяпти ва фақат ўз яқинларидан ва ўз вилоятдошларидан интервью олаяпти. Бундан келиб чиқадики¸ Озодлик радиосига ака-ука Бобожоновлар орқали интервью бераëтганлар хоразмлик. Булар Абдураҳмон Ташанов¸ Тошпўлат Йўлдошев¸ Галима Бухорбоева ва ҳоказо. Хулоса чиқариш ўқувчига.

“Ўзбекистон ичида ва чет элда мухолифат вакилларининг олиб бораётган фаолиятлари камдан-кам ёритилиши, ёритилганда ҳам уни
нотўғри талқин қилиб эфирга узатилиши, ҳуқуқ ҳимоячилари олиб бораётган тадбирларни жамоатчиликка етказишда сусткашликка йўл қўйилиши, улар тайёрлаган материалларнинг аксарият кўпчилиги ҳақида хабар берилмаслиги, олинган интервьюларни бузиб эфирга узатилиши
натижасида Ўзбекистондаги радио тингловчилар онгида демократик кучлар ҳақида мутлақо нотўғри хулоса уйғотмоқда”.

Илтимос яхшилар менга Ўзбекистонда ëки хорижда фаолият олиб бораëтган мухолифат вакилларини кўрсатинглар. Ўзбекистонда ëки хорижда фаолият олиб бораëтган мухолифат йўқ. Яна бир бор айтаман: йўқ¸ йўқ¸ йўқ. Агар қанақадир сайт очиб қўйиб уни мақолалар билан тўлдиришни сиз фаолият дейдиган бўлсангиз буни ҳамма қила олади. Аммо ҳақиқий мухолифатчи бўлиш кўпчиликнинг қўлидан келмайди.

Ҳуқуқ ҳимоячилари олиб бораëтган тадбирлар? Қанақа тадбир? Қанақа ҳуқуқ ҳимоячиси? Ҳуқуқ ҳимоячилари Ўзбекистонда ҳаëтининг ҳар бир дақиқасини қўрқув остида ўтказиши ҳеч кимга сир эмаску. Улар ҳар кун милициядан ëки МХХдан одам кутади. Уларнинг ҳаëти хавф остида¸ таъқиб остида¸ тазйиқ остида. Агар тадбир бўлган тақдирда ҳам¸ Озодлик радиосининг Ўзбекистондаги филиали ëпилганини ҳисобга олсак¸ бу тадбирни Озодлик радиосига ким етказади? Қани борми шунақа мард? Бор бўлса айтсин. Озодлик радиоси билан ҳамкорлик қилсин.

Ўзбекистонда ва ташқарида қанақа демократик куч борки¸ улар ҳақда халқимиз маълумотга эга бўлсин. Демократик куч дейилаëтган бу шахсларнинг қайси бири Ўзбекистон ташқарисида юрган меҳнат мигрантлари билан учрашган¸ уларнинг муаммолари билан қизиққан¸ уларни партиявий фаолиятга тортишга ҳаракат қилган? Борми шунақа шахс? Айтсин бўлса? Демократик куч дейилаëтган бу шахсларнинг ўзларининг муаммоси бошидан ошиб ëтибди. Ўз муаммосини ҳал қила олмаган одам қандай қилиб халқ муаммосини ҳал қилсин. Эҳ¸ умри кўчада ўтаëтган демократик кучларим.

Яна иқтибос келтираман.

“Радио фаолиятида ўзбек демократик мухолифатида ягона лидер Муҳаммад Солиҳ ва ягона мухолиф куч “Эрк” деган ташвиқот яққол сезилиб туради”.

Эй мияси ишламаган ва ишламай ўтиб кетадиган банда. Муҳаммад Солиҳдан бошқа ўзини демократ деб ҳисоблайдиганлардан қайси бирида тузукроқ фикрлаш мавжуд? Бирликнинг лидери эсини йўқотиб¸ томи кетган бўлса¸ Жаҳонгир Маматовнинг ўз сайтида ўзи савол бериб¸ ўзи жавоб беришдан қўли бўшамаса¸ Дадахон Ҳасан 3-4 та раққосани ўз атрофига йиғиб¸ янги тузган шарафли партиясининг дастурини тузиш билан банд бўлса¸ Исмоил Дадажонов Бирлик партиясининг сайтини судга бериб¸ судма-суд югуриб юрган бўлса¸ Васила Иноятованинг ҳукуматга қарши шикоят кўтариб келган халқни МХХ га туриб беришдан бўшамаса¸ Аграрлар деб ном олган партия ҳали энди пайдо бўлган бўлса….. Эй инсофи бор яхшилар менга айтинглар¸ бу партия тузган одам ўз орқасидан халқни эргаштирмоқчи экан¸ нега учала радионинг минбаридан ҳам фойдаланмайди? Нега ҳар битта радиога қўнғироқ қилиб уларга янги партия тузганлигини¸ демократик ҳаракатга ҳисса қўшмоқчи эканлигини¸ Каримовнинг сиëсати қарши нималардир қилмоқчи эканлигини айтиб¸ улардан бир неча дақиқага минбар беришларини сўрамайди? Улар минбар сўрашсин¸ агар радио бермаса¸ ундан кейин исботлари билан баëнот қилиб чиқишсин. Радио сенга¸ ўзини демократ деб санаб юрган ватан¸ миллат хоинларига қуриб берилган жой эмас. Радиода аниқ¸ жўяли¸ маъноли¸ бировни камситмайдиган фикрлар берилиши даркор. Ана шундай фикрларни афсуски¸ ўзини демократ деб санаб юрган баъзи бир лаганбардорлардан кўра¸ оддий халқ маънолироқ қилиб айтаяпти.

Давоми бор………..

www.yangidunyo.com

Изоҳ:

«Бирдамлик» ҳаракати «Озодлик» радиоси раҳбарияти ва жамоаси томонидан тарқатилган бу хатга нисбатан ўз норозилигини билдиради. Мақолада ўзбек мухолифатига қарата айтилган камситиш ва ҳақоратлар «Бирдамлик»ка қарши уюштирилаётган иғво деб қабул қилади.

«Бирдамлик» Ҳаракати тезда «Озодлик» радиоси мухбирлари ва радио маъмуриятига қарши ўз норозилигини билдириб турли сиёсий акциялар ташкил этишини маълум қилади.

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares