Давлат фақат талаб қилади аммо ёрдам бермайди

Қашқадарё вилоятининг Ғўзор, Нишон, Миришкор туманларидаги экинларни чигиртка босди. Ҳар тўданинг қамрови 40 километрни эгаллаган чигиртка галаси, йўлида дуч келган ўсимликни таги билан кемириб тақир чўлга айлантириб кетияпти. Давлат томонидан ҳеч қандай чора кўрилмаяпти. Фермерларнинг ҳосили мажбурий равишда.
Агросуғурта компаниясига суғурта талаб қўйилгани учун фермерлар агар жон кўйдириб югурсалар суғуртанинг қандайдир бир қисмини олишга муофақ бўладилар. Йилнинг охирига келиб суғурта пулини олган фермерларни прокурор чақиради ва фемердан тезликда суғурта пулини фойизи билан Агросуғурта компаниясига қайтаришни талаб қилади, акс ҳолда ерни тортиб олишини айтиб дағдаға қилади.
Натижада фермерлар охирги молини сотиб бўлса ҳам пулни қайтаришга мажбур бўлади. Айни пайтда, Қашқадарё вилоятининг барча туманларида мактаб ўқувчиларини мажбурий равишда пахта кўчатларини ягана қилиш учун ҳайдаб чиқариш бошланди. Бу ишга асосан 4-синфдан юқори бўлган синфлар ўқувчилари жалб қилинмоқда.

Норпўлат Ражабов, Нишон тумани “Оқ олтин” ф.й.

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares