Қўрқоқ олдин мушт кўтарар

Андижонда содир этилган оммавий қирғиннинг 4 йиллиги арафасида Қашқадарё вилояти, ҳамда Қарши шаҳрида яшовчи Инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари ва мухолифатчилар 12 май кунидан эьтиборан ички-ишлар органлари ходимлари томонидан назорат остида бўлдилар. Улар яшайдиган уйлар атрофида ўзига хос “назорат постлари” ҳам ўрнатилди.

Қаршилик мухолифатчилар ва ҳуқуқбонлар хонадонларига маҳаллий участка профилактика нозирлари ташриф буюриб уларнинг нималар билан машғул эканликлари билан қизиқиб ўтишди ҳам. Албатта бундай назорат ва ташрифлар 2005- йилнинг 13 май кунида Андижонда содир этилган қатълиом билан боғлиқ эканлиги барчага баробар аниқ бўлсада,

Қарши шаҳар ҳокимлиги ва милицияси мухолифатчиларнинг бирор норозилик акциячи, ёинки Андижон фожеасини ёд этиш каби бирор чиқиш қилиб юбормасликларидан хавотирда эканликлари аён эди.

Гулшан Қораева. Қарши. ш

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares