Дадамга нисбатан ўтказилаётган қийноқлар кучайтирилмоқда

8 -10 май кунлари опам Феруза Юсуфжон қизи Қорақалпоғистоннинг Жаслиқ турмасига бориб дадам Юсуф Жумаев билан учрашди. Опамнинг айтишига қараганда дадамнинг аҳволлари жуда оғир экан. Дадамга Жаслиқнинг юқори лавозимли раҳбарларидан бири Талғат Бекмуродов дадамни уриб ифлос ҳар хил юқумли касаликларга чалинган маҳбуснинг этигини ва кийимини кийясан деб мажбурлаб қийноқларга солган.
Дадам касал кимсанинг кийимларини киймасликларини айтганлар. Талғат Бекмуродов дадамни уриб калтаклаб 10 апрелдан 24 апрелга қадар зах ва ҳар хил бит, бурга ва каналарга тўла хонада изаляторга (карсер) сақлаган. Шахсан ўзи назорат қилиб дадамни ҳар куни мунтазам қийноқларга солган. У ҳар гапида: сенга ўхшаган президентимиз хурсанд бўлади.
Сенинг ишинг менинг зиммимда, деб такрорлар экан. Опамнинг айтишига қараганда дадамга нисбатан ўтказилган мунтазам қийноқлар оқибатида дадамнинг соғлиқлари жуда ёмон аҳволда. Дадамни хибсга олган дақиқалардан бошлаб дадамга нисбатан қайноқлар ўтказиш бошланганди. Ҳозирда дадам Ўзбекистоннинг ўнга яқин қийноқларга тўла турмаларида сақландилар.
Уларнинг барчасида дадамга Президент душмани сифатида қийноқлар ўтказилган. Дадамни дунёнинг энг қаҳшатли турмаси деб ном олган Жаслиқ турмасига ҳам шахсан Каримовнинг кўрсатмаси билан юборишганди. Президент Каримов дадамни ўзининг шахсий душмани сифатида ўз мансабини суйистимол қилган ҳолда зўравонлик билан икки укам билан хибсга олдирган эди.
Дадамнинг ҳозирда қамоқдаги назоратини ҳам шахсан Каримовнинг ўзи қилияпти. Бу воқеаларни эшитиб ўтказиётган пикетларимиздаги талабларимизга Жаслиқ турмасини ёпишни ҳам қўшамиз. Бугунда дадамга нисбатан қийноқлар кучайган экан биз ўзимизнинг Вашингтонда дунёнинг эътиборини ҳам шунга қаратишга ҳаракат қиламиз. Дадамнинг қам0қдаги аҳволлари ҳақида кўпроқ маълумот олишни истаганларга опам Ферузани телифонини рақами:
+998909027348.
+998909027348.
Юсуф Жума ўғли.

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares