13 май куни тонгда АҚШ давлат сенати биносида 2005 йил 13 май куни қурбонларини хотирлаш мақсадида Фредом Ҳаузе ва Ҳуман Ригҳтз Ватч Халқора ташкилотлари томонидан уйиштирилган конфренциясида “Бирдамлик” ҳаракати фаоллари ва Ўзбек халқи шоири Юсуф Жумаевнинг оила аъзолари ҳам қатнашди.
Конферинцияда АҚШ президентлигига собиқ номзод Жон Маккейн қатнашди ва 10 дақиқалик Андижон қирғини ҳақида маъруза қилди. Шунингдек Конферинцияда Андижон воқеалари гувоҳи деб айтилаётган Лутфулло Шамсутдиновнинг қурбонлар сонини 250 та бўлиши мумкин деб берган маълумоти Ўзбекистонлик кузатувчиларида норозилик туғдирди.
Конферинциядан кейин АҚШ сенати Жон Маккейнга шоир Юсуф Жумаевнинг турмуш ўртоғи Олтиева Гулнора шоир Юсуф Жумаевнинг озод қилишида ёрдам беришни сўраб ёзган мурожатномасини Сенатор Маккейннинг қўлига топширди. Конферинциядан кейин “Бирдамлик” ҳаракати фаоллари ва Юсуф Жумаев оила аъзолари
Ўзбекистоннинг Вашингтондаги элчихонаси олдида ўтказилаётган узлуксиз пикетларини давом қилдирдилар. Пикетчилар Шоир Юсуф Жумаевга озодлик” деган шиорларни ва сиёсий маҳбусларнинг ўзларида бор суратларни кўтариб турдилар. Пикетга келиб қўшилган”Бирлик» раҳбари Абдураҳим Пўлатов ҳам пикет тугагунга қадар пикетда қатнашди.
Пикетдан кейин пикет қатнашчиларини соат 19-00 да ДЎК томонидан уюштирилган Андижон қурбонлари хотирасига ўтказилаётган ДЎК раҳбари Жаҳонгир Муҳаммад таклиф қилди. Пикетдан кейин пикет қатнашчилари маросимга қатнашди. Маросимдан кейин Жаҳонгир Муҳаммад “Бирдамлик» ҳаракати фаоллари ва Шоир
Юсуф Жумаев оила аъзоларига Юсуф Жумаев ва бошқа сиёсий маҳбуслар озодлиги учун миннатдорлик билдирдилар ва Юсуф Жумаев озодлиги учун қўлларидан келганча ҳаракат қилишларини билдирдилар.
“Бирдамлик» ҳаракати хабари



