11 май куни Америка Қўшма Штатларининг Вашингтон шаҳрида Ўзбекистон элчихонаси олдида “Бирдамлик” ҳаракати аъзолари ва машҳур шоир Юсуф Жумаевнинг оила аъзолари биргаликда пикет бошладилар. Пикетдан мақсад Шоир Юсуф Жумаевга озодлик, Ёзувчи Мамадали Маҳмудовга озодлик, Мурод Жўраев, Рустам Усмонов, Санжар Умаров, хуллас барча сиёсий маҳбусларга озодликни Ўзбекистон ҳукуматидан талаб қилиш ва ҳамда Андижон қирғини қурбонларини эслаш мақсад қилиб олинган.
Пикетга Ўзбекистон элчихонаси ходимлари ўзини бефарқ кўрсатгандек бўлсаларда охиригача эплолмадилар. Элчихона биносидан туриб пардалар ортидан пикетчиларни видео тасвирга тушириб туришди. Пикетни кузатиб ўтаётган Америка аҳолиси эса пикетчиларга самимият билан ҳамдардлик билдириб, айримлари элчихона биноси томонга тупуриб кетди.
Оддий Америкаликларда шоир ва ёзувчиларни қамаган 21 асрда ҳам сиёсий маҳбуслари бўлган Ўзбекистон ҳукуматига нисбатан нафрат уйғотди. Пикетни кузатишга келган, ўзини пикетчиларга Исламик Плюрализм директори Стефен Сулейман Шмартз деб таништирган шахс пикетчиларга омад тилаб, Ўзбекистон ҳукуматини Инсоният душмани деб атади. Ўзбекистон элчихонаси олдидаги узлуксиз пикет давом этмоқда.
“Бирдамлик» ҳаракати матбуоти хабари.



