Амалдаги йилимизнинг 5-май куни эрталаб соат 10 да қўшним Президентликдан вакил -келибди. Мажлис ўтказармиш, борамизми деб сўраб қолди. Бирга бордик. Аҳоли кам. Мажлисга кираётганимизда аёллардан бири “Бизга қишлоқ Хотин- қизлар раисаси Б. Бегалиева ҳеч қандай муаммони кўтарманглар. Сўраб қолса яшаш шароитимиз яхши денглар “ -дея топшириқ берди дейишди.
Чаманзор қишлоғида А.Яссавий номли мактабнинг мажлислар залида йиғилиш бошланди. Мажлисда Пахтакор туман ҳокими Э.Солиев, туман бош врачи М.Отабековни, туман ҳокимининг иқтисод бўйича муовини Б.Маматқулов, электор ва газ тармоқларининг бошлиқлари, туман архитектура ходимлари
Чаманзор қишлоқ фуқоралар йиғини раиси Т.Солиев, туман ва қишлоқ хотин-қизлар раисалари, ўқитувчилар, қишлоқ оқсоқоллари иштирок этишди. Йиғилишни туман ҳокими Э.Солиев қишлоғимиздаги йўлларни созлаш, ободонлаштириш ҳақида гапирди. Сўнг Вазирлар маҳкамасининг вакили
Қосимжон Мамировни таништирда ва сўзни у кишига берди. К. Мамиров ўз сўзида ўзи ҳам қишлоқда ўсганлигини, болалигида тошпанар ёруғида дарс қилганлигини, қишлоқ ҳаёти унга бегона эмаслигини, қишлоқда таълим олаётган болаларнинг соғлом, баққуват, саводли бўлиши кераклигини,
Президентимиз бу йилни “Қишлоқ тараққиёти ва фаровонлиги” йили деб эълон қилиши муносабати билан жойларда ечимини кутиб турган муаммоларни ҳал қилиш вақти якунлигини гапириб ўтди. Шундан сўнг туман бош врачи М.Отабековна сўзга чиқиб туманда тўғулиш кўплигини, қизлар 20 ёшгача, аёллар эса
30 ёшдан сўнг тўғиши хавфли эканлигини, шу сабабли оналар ва болалар ўлими кўпайиб кетиши мумкинлигини, болалар тўғилиш оралиғи камида 3 ёш бўлиши зарурлигини шундагина, она ва бола соғлам бўлишини тушунтириб ўтди. Ҳоким кимда қандай муаммолар бўлса марҳамат гапиринглар деди.
Шундан сўнг М.Отабековна ва Вазирлар маҳкамасининг вакили Қосимжон Мамировга мурожат қилиб қўйидаги ечимини кутиб турган муаммоларни айтиб ўтдим. Она ва боланинг соғлигини фақатгина туғулиш оралиғи масофасини сақлашдагина эмас. Бунга бошқа сабаблар ҳам бор. Бизнинг қишлоқ аҳолисининг 90 % фермерларда ёлланма ишчи бўлиб ишлайди.
Иш ҳақи йўқ. Улар буғдой ва томорқаси пишишини кутиб ишлашади. Иш ҳақи учун бир тонна буғдой беради. Қачонки фермер давлат планини бажара олсагина. Бордию фермер давлат планини бажаролмаса шуни ҳам ололмайди. Томорқадан эса 300, 400 кило ё макка, ё писта олиши мумкин холос. Мана оддий аҳолининг даромади.
У қандай қилиб ўз хотини ва боласига каллорияли овқат егизиши мумкин? Тўйиб витаминли овқат еяолмаган она ва бола қандай соғлом, бақувват бўлиши мумкин? Бир неча ойлаб гўшт еяолмайдиган оилалар йўқ дейсизми ? Бундай ҳолат она ва бола саломатлигига таъсир қилмайдими? Қишлоғимизда 3 йилдан буён газ ва электор токи муаммоси кўтарилади.
2009- йил “Қишлоқ тараққиёти ва фаровонлиги йили” деб эълон қилинганда бир хурсанд бўлгандик. Афсуски 5 ой ўтияптики бизда газ йўқ. Девори бетондан бўлган уйларимиз қишда музлаб кетади. Бу ҳолатнинг ҳам она ва бола соғлиғига таъсири бор эмасми ? Сув ҳам шу ҳолатда.Ўтган беш йилликда ичимлик суви учун жуда катта маблағ ажратилганлигини,
бундан сўнг сув масалада муаммо бўлмаслигини эшитганимизда хурсанд бўлгандик. Орадан ҳеч қанча вақт ўтмай бу масала яна кундаланг бўлиб турибди. Эри ишда, болалари кичкина бўлган ёш оналаримиз камида 80 кило юкни яъни ғалтак ва сув тўла флагани икки километр йўлдан судраб келишади. Бу ёш оналаримизга оғирлик қилмайдими?
Юқорида айтганларим ҳаммаси нафақат она ва болаларимизнинг балким барча аҳолининг соғлиги учун зарур деб ўйлайман. Мана бизнинг қишлоғимизда зудлик билан ечилиши зарур бўлган муаммолар — дедим. Айтганларимни Вазирлар маҳкамасидан келган вакил диққат билан эшитиб турди.
Ҳоким Э.Солиев бу гаплардан гўё хабари йўқдай қатор раҳбарларни ўрнидан тургазиб бу масала қачон ечимини топади, аниқ кунини айтиб бер дея ҳар галгидек талаб қилди. Ўз навбатида улар ҳам ҳар доимгидек ҳокимдан бу муаммоларни бартараф этиш учун 4,5 кун муддат олишди. Шундан сўнг ота оналар коллежни битириб ишсиз юрган болалари,
ер участкаси ва бошқа муаммоларини кўтаришди. Туман ҳокими ёрдам беришликни муовинларига топширди. Ниҳоят мажлис тугади. Дардларимизни Вазирлар маҳкамасидан келиб тинглаганлиги учун халқимиз хурсанд. Улар юқорида қишлоқ аҳлини қийнаётган муаммолар ниҳоят тугатилади дея умид қилишмоқда.
Саида Қурбон.
Пахтакор туман
Жиззах вилоят.



