Байрам дастурхони атрофида ўтганлар ҳам ёдга олинди

Собиқ совет даврида 9 май “Ғалаба байрами” деб нишонланарди. Мустақилликка эришганимиздан сўнг бу байрам “Хотира ва қадрлаш куни” деб эълон қилинди. Шу мунособат билан Жиззахлик барча ҳуқуқбон ташкилотлар “БИРДАМЛИК” ҳаракати фаъоллари биргаликда байрам дастурхони ёзиб, ҳуқуқбонлар Байналминал жангчи.
Афғон уруши қатнашчиси, ҳуқуқ ҳимоячиси, айни кунларда жуда кўплаб фуқароларга амалий ва қонуний ёрдам бериб келаётган Ўзбекистон Халқаро Инсон ҳуқуқлари қўмитаси Жиззах вилоят бўлими раиси Зиядулла Раззоқовни байрам билан табриклашди ва ушбу кундан эсталик сифатида кичкина совға такдим этишди.
Орамизда, биз киноларда, китобларда ва уруш қатнашчиларидан эшитган даҳшатли воқеа, ҳодисаларни Зиядулла Раззоқов юзма-юз туриб ўз кўзи билан куриб, бошидан ўтказиб келган. Дастурхон атрофида сафдошимиз ўз вақтида Ўзбекистон мустақил инсон ҳуқуқлари жамияти Жиззах вилояти бўлими раиси марҳум Пўлат Пардаевни ва ўтганларни ёдга олиб уларнинг руҳларига тиловат ўқилди.
Даврамизда собик СССР олий совети депутати, ҳозирда “Зулайхо” фермер хўжалиги бошлиғи Зулайхо Сатторова ҳам иштирок этди. Маслакдошлар ўзаро фикр алмашишди, ҳозирги ва келгусида қилинажак ишлар тўғрисида кенгашиб олинди. Байрам барча иштирокчиларда жуда яхши таъсуротлар қолдирди ва аъло кайфият билан қайтдик.

Жиззах вилоят “ҳуқуқ ҳимоячилар” ассоциацияси раиси М. Азимов.

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares