Маҳалла оқсоқоли фаол ҳуқуқ ҳимоясидан ҳимоя истади

Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманилик Инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Нурали Кулобовнинг устидан даъво аризаси йўллаган, номи астойдил сир тутилаётган шахснинг кимлиги аниқланди. Республика пракурори номига аҳоли томонидан телеграмма берилганидан сўнг мазкур аризанинг муаллифи, Чироқчи туманидаги Янгиобод маҳалласи оқсоқоли Мингбой Турсунов экани ошкор қилинди.

Маълумки, дастлаб Чироқчи туман ички ишлар идораси томонидан ариза муаллифининг кимлиги сир тутилганди. Яна ҳам аниқроғи, одамларни чалғитиш мақсадида ариза муаллифи исми ошкор қилиниши мумкин бўлмаган аёл киши эканлиги айтилган эди.
Аризада Нурали Кулобов Инсон-ҳуқуқлари ҳимоячиси бўлганлиги туфайли свет танқислигини рўкач қилиб,

аҳолини норозилик акциялари ўтказишга чорлаётгани, уларни бундай кўринишдаги фуқаролик фаолликка ундаётгани баён қилиниб, бунинг учун унга нисбатан жиноий иш қўзғаш тўғри бўлиши таъкидланган. Эндиликда прокурор ёрдамида шахси аниқланган аризанинг асл муаллифи, яъни ички ишлар ходимлари томонидан атайинми ёки мантиқан ўринлими

“аёл киши” деб топилган маҳалла оқсоқоли, ўзининг антиқа “таклиф”га йўғрилган арзини 3 март 2009- йили Қашқадарё вилояти миллий хафсизлик хизматига юборган. МХХ бошқармаси ходимлари ариза билан шуғулланиш юмушини туман ички ишларига топширган. Маълум бўлишича аризага ойдинлик киритиш учун 7 май 2009- йили, Янгиобод маҳалласи оқсоқоли билан учрашув белгиланди.

Гулшан Қораева. Қарши.ш

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares