“Бирдамлик” лидери Юсуф Жума оиласи билан учрашди

Кеча “Бирдамлик” ҳаракати лидери Баҳодир Чориев яқинда АҚШнинг Kentucky штатидан сиёсий бошпана олган ўтюрак шоир Юсуф Жума оиласи билан учрашиб суҳбатлашди.
“Бирдамлик” етакчисининг айтишича, Ўзбекистондаги машъум “Жаслиқ” жазо калониясида сақланаётган шоир Юсуф Жуманинг рафиқаси Гулнора Олтиева 2007- йилдан буён ҳаракат аъзосидир. АҚШга уч ўғли, келини ва набиралари билан келган Гулнора опа бундан кейин бутун ҳаракатларини турмуш ўртоғи Юсуф Жумани озод этишга бағишлашларини айтган.
-Биз Гулнора Олтиева ва уни ўғиллари билан Юсуф акани озод қилиш бўйича қилинадиган ишларни режалаштириб олдик. “Бирдамлик” бу борада шоир оиласига ҳамиша кўмак кўрсатишга тайёр”, дейди Баҳодир Чориев.

Ўз мухбиримиз.

Суратда: Чапдан ўнгга- Гулнора Олтиева, Алишер Юсуфжон ўғли, Баҳодир Чориев ва Жавҳар Юсуфжон ўғли

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares