Юсуф Жума ўғлини АҚШ Президенти Жаноб Барак Обамага Очиқ хати

Жаноб Президент!
Сиз ҳокимиятга келган кунингиздан бошлаб илк қадамларни Инсон ҳуқуқлари ва демократия йўлидаги ижобий ҳаракатларингиз билан бошладингиз. Гуантама қамоқхонасини ёпдингиз. Сизнинг бу қадамларингиз. Дунёнинг турли нуқталарида диктатура зулми остида эзилаётган халқларга ҳам умид бағишлади. Биз сизнинг ҳаракатларингиз сабаб бўлиб Ўзбекистонда демократия ва Инсон ҳуқуқлари учун курашиб.

Ўзбекистоннинг турмаларида қийноқларга солинаётган сиёсий маҳбуслар ҳам озод бўлади деб умид қилияпмиз. 2007- йил 17 декабрь куни дадам шоир, Инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси, журналист Юсуф Жумаев Каримов куч ишлатар тизимлари томонидан зўравонлик билан ноқонуний ҳибсга олинди. Дадам Ўзбекистон конституциясини ҳимоя қилиб Ўзбекистон Президенти деб айтилаётган

Ислом Каримовнинг учинчи муддатга антиконституцион равишда Президентликка номзодини кўрсатишига қарши тинч пикетлар ўтказгани учун дадамни шахсан Ислом Каримов шахсий душмани сифатида ҳибсга олдирди. Дадам ҳозирда Ўзбекистоннинг наинки Ўзбекистоннинг дунёнинг энг даҳшатли турмаси деб ном олган Жаслиқ турмасида қийноқларга солинмоқда.

Ҳолбуки Ўзбекистоннинг энг яхши турмаси тугил Ўзбекистоннинг ўзи ҳам Гуантама турмасидан баттардир. Ўзбекистонда озод юрганлар Гуантамада ҳибсда сақланаётганлардан кўпроқ азоб чекади. Ҳар куни зўравонликларга дучор бўлади.

Ҳурматли Президент!

2001 -йилда дадам шоир Юсуф Жумаев ёзган шеърлари учун Ўзбекистон Миллий Хавфсизлик хизмати томонидан ҳибсга олинганидан кейин ҳам Америка Қўшма Штатлари ҳукумати саъй ҳаракатлари билан озодликка чиқарилган эдилар. Яна дадам Юсуф Жумаевни Озод қилишда ёрдам беришларингизни илтимос қиламан. Алишер Юсуфжон ўғли. Ҳибсда сақланаётган сиёсий маҳбус, шоир, Юсуф Жумаевнинг ўғли.

Ҳурмат билан Алишер.

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares