Пластик карта бермас фойда

Қарши шаҳрида болалар нафақаларини пластик карточкаларга ўтказиб бериш жорий қилинмоқда. Агар “нақд пулсиз” айни кўринишдаги ҳақ тўлаш ва савдо-сотиқ ишларини амалга ошириш амалиёти ғарб мамлакатларида оддий ҳол бўлса, Ўзбекистон шароитида ортиқча ташвишга айланмоқда. Сабаби, пластик банк карталари билан савдо қилувчи дўконларнинг ўзи йўқ, бўлса ҳам бармоқ билан санарлик даражада кам.

Устига устак, бундай дўконлардаги нархларнинг бозордаги нархлардан қимматлиги ҳам одамларга малол келмоқда. Масаланинг яна бир ажабланарли томони мавжуд, яъни банк карталарида сақланаётган пулларни нақд пулга алмаштириш 20 фоиз устама билан амалга оширилади. Бундай ҳолат табиий бирор бир ғарб мамлакатида кузатилмайди, аммо бизда…

Боз устига астойдил жорий қилинаётган мазкур пластик карталар транспорт ва маиший хизматда ҳам қабул қилинмайдиган, арзимас матоҳ кабидир.“Шу тариқа давом этса, ҳеч ким транспортдан фойдаланмай қўяди. Бу ҳам давлатга жиддий зарар келтириш, асосан йўналиш бўйича юрадиган маршрут таксилари кунлик ва ойлик режаларини ҳам тўлдиролмай қолишлари мумкин”, – дейди қаршилик маҳаллий аёллардан бири.

Маълумки, Ўзбекистон аҳолисининг кўпчилик қисми ишсизлик боис болалар ва қарияларнинг нафақалари ҳисобидан зўрға кун кўрмоқда. Афтидан мазкур режа, одамларнинг оғирини янада оғирлаштириш мақсадида ишлаб чиқилган.

Гулшан Қораева. Қарши.ш

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares