Навоий вилоятида санитария эпидемиология назорати аҳволи ачинарли даражада

Қизилтепа санитария назорати маркази бошлиғи Шомил Жалоловнинг айтишича, марказга лабаратория таҳлиллари учун яқин 20 йил ичида бирор бир замонавий асбоб усукуналар келтирилмаган. Фақатгина темир қутига айланган техникалар, автомашиналар ҳақида гапириб ўтиришнинг ҳожати йўқ. Қолаверса, вилоят ва барча туманлардаги Санитария ва эпидемиология назорати (СЭН) бинолари ташландиқ аҳволда.

Вилоят ҳокими Эркин Турдимов тизимда йўл қўйилган эътиборсизлик, СЭН назорати йўқлиги сабаб вилоятда юқумли касалликларнинг урчиб бораётгани, соҳадан малакали мутахасисларнинг четлатилгани, таниш билишлик оқибатида ноқонуний қурилган савдо шахобчаларида СЭНнинг назорати таъминланмагани туфайли вилоят СЭН бошқармаси бошлиғи Умаровни вазифасидан бўшатди.

“Бирдамлик” ҳаракати Навойи вилоят матбуот хизмати

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares