10 апрел куни “Бирдамлик” ҳаракати Наманган вилояти бўлими фаоллари “Оқшом” чойхонасида йиғилишди. Мақсад “ Бирдамлик”ни 5- йиллигини нишонлаш эди.
“Бирдамлик”чилар эндигина ўтириб, бир-икки оғиз сўзлашгандан кейин формасиз шахслар келиб уларни ҳаммасини ҳайдаб юборишга ҳаракат қилди. “Бирдамлик” ҳаракати вилоят бўлимии раиси З. Зокировни уларни расмга олаётган эди.
Зоҳидхонни улар ушлаб ИИБ бошқармасига олиб кетишди. Йиғилишда меҳмон сифатида қатнашаётган мустақил журналист Инсон ҳуқуқлари жамияти Наманган вилояти бўлимии бошлиғи Н. Зокирни тушунтиришига қарамасдан йиғилганларни формасиз кишилар яъни милиция ходимлари тарқатиб юборишди. З. Зокировни Н. Зокир ўртага тушиб орган ходимларини қўлидан олиб чиқди.
Бу ҳакдаги тўлик маълумотларни қўйидаги телефон рақамлар орқали олишингиз мумкин.
+998692249401.
З.Зокиров



