Ҳокимнинг ташаббуси

Баҳор фаслининг бошланиши Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туман аҳолиси учун фалокат келтирди. Бу ҳудудда табиий офат – сел келиши натижасида тўрт оила зарар кўрди ва жумладан бир аёлни бузилган уй девори босиб қолиб оламдан ўтди. Бунга жавобан Қашқадарё вилоят ҳокими Нуриддин Зайниев бир ташаббус билан чиқиб фуқароларга ёрдам қўлини чўзишни, зарар кўрган хонадонларга моддий ёрдам кўрсатишни илгари сурди.

Ўз уй-жойларидан ажралиб қолган қишлоқ оилалари бугунги кунларда қариндошлари уйида яшашмоқда, аммо ҳали ҳануз ҳокимнинг ташаббуси амалга ошгани йўқ.
«Чўлу биёбонларда қўшша –қўшша мактабу, колледжлар қуришга имкони етган ҳукуматимиз нима учун уй-жойидан ажралиб қолган фуқароларга ёрдам кўрсатишга имкон тополмаётганидан ҳайронмиз», – дейишмоқда қишлоқликлар.

Бироқ бор будидан ажралиб қолган оилалар айни кунларда қандай қилиб бошпаналарини тиклаб олиш ҳақида ўйга толганлар.

Гулшан Қораева

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares