БАЙРАМ МУБОРАК

Бирдамлик” Халқ ҳаракати Сирдарё вилояти бўлими томонидан “Бирдамлик” Халқ ҳаракатининг ташкил топганлигига 5 йиллиги байрами муносабати билан бир пиёла чой устида 05 апрель 2009- йилли вилоят туман бошлиқлари иштирокида анжуман ўтказилди. “Бирдамлик” Халқ ҳаракатининг вилоят аъзолари байрам муносабати билан йиғилишиб,

бир – бировларини байрам билан табриклаб, байрам столи атрофида жам бўлишди. Байрамимиз муносабати билан бир пиёла чой мақсадида йиғилган фаоллар билан тўлган давра гўёки катта анжуманга айланиб кетди, йиғилганларнинг чеҳрасида қувонч ва шодлик барқ уриб турар эди. Байрам табригидан сўнг, баҳс ва мунозара шу даражада авж олдики,

вакилларнинг олиб бораётган сайи – ҳаракатлари, фуқароларга берилаётган ҳуқуқий ва амалий хизматлари бирма – бир муҳокамага қўйилар экан. Ҳар бир вилоят Кенгаши аъзоси мустақил Ўзбекистонимизнинг буюк келажаги сари дадил илгарилаб бориши. Жамиятнинг бозор иқтисодиётига ўтиш жараёнида давлатимиз дастурларини бажарилишида ўз ҳиссасини қўшиб,

вилоят аҳолисини ёрдамга муҳтож қатламига беминнат хизматлар кўрсатиш. Шунингдек “Эл – юрт учун ёниб яшаш”дек, муққадас бир хайрли ишни амалга оширилишида ўз ҳиссаларини қўшишдан мамнун эканликлари гулгун чеҳраларида намоён бўлиб турганлигини яққол кузатиш қийин эмас эди. Байрам зиёфатидан сўнг, аъзоларнинг ўзаро давра суҳбати бошланиб баҳс ва мунозарага айланиб кетди.

Давра суҳбатида аъзоларнинг билдирган ҳар бир фикрлари эътиборга олиниб, кўпгина масалалар Кенгаш аъзолари муҳокамасига қўйилди. Шу жумладан ижтимоий – иқтисодий, сиёсий ва ташқи сиёсий масалалар юзасидан тортишувлар бўлди, асосан масаланинг асосий мазмун моҳияти вилоят аҳолисининг ёрдамга муҳтож қатламига ёрдам бериш масаласига келиб тақалди.

Шу жумладан қисқа вақт ичида Сирдарё вилоят кенгаши аъзолари томонидан 2009 –йилнинг 1 – чорагида бажарилган ишлар юзасидан ҳисобот муҳокамага қўйилар экан. Аъзолар ҳисоботга нисбатан ўз фикрларини билдириб, қониқарли деб топишди. Шу кунга қадар бажарилган ишлар бажарилиши лозим бўлган ишларнинг олдида “денгиздан бир томчи”-дек эканлиги.

Келажакда мустақил давлатимиз ва фуқаролар манфаати йўлида хизмат қилишга бел боғлаган аъзоларнинг мақсадлари катта эканлиги ва шу мақсад йўлида ҳар бир аъзо “фидоий”лик қилишга тайёр эканликларини маълум қилишди. Шу куннинг долзарб масалаларидан бўлмиш Сирдарё вилоятида ўтказилишга ҳозирлик кўрилаётган болалар спорти “Умид ниҳоллари – 2009 –йил”.

Гулистон шаҳри анжуманида қатнашиб, ўз ҳиссаларини қўшиш бўйича масалалар белгилаб олинди ва ушбу ҳолат юзасидан вилоят Кенгаши дастурини ишлаб чиқиш масаласини муҳокама қилишди. Йиғилишда қатнашган “Бирдамлик” Халқ ҳаракати Боёвут туман кенгаши бошлиғи ва шунинг билан бирга Сирдарё вилояти “Ҳунармад” лар уюшмаси бошлиғи

Х. Х. Жўраев ўз навбатида сўз олиб, барча аъзоларни байрам билан табриклади ва шунинг билан бирга “Ҳунармад” лар уюшмаси “Бирдамлик” Халқ ҳаракати билан ҳамкорликда иш олиб бораётганлиги ва шунинг билан бирга барча вилоят “Ҳунарманд” уюшма аъзолари ҳаракатга ҳайриҳоҳ эканлигини маълум қилди.

Шунингдек 2009- йил “Қишлоқ хўжалиги тараққиёти йилли” Давлат дастурида қабул қилинган ҳолатлар бўйича қишлоқ аҳолисини ёрдамга муҳтож қатламларига ҳуқуқий хизмат кўрсатиш борасида ёрдам бериш масалалари ҳам муҳокамага қўйилди. Биринчи навбатда бўлган ижтимоий – иқтисодий масалалар юзасидан сўз юритилар экан.

Ёрдамга муҳтож фуқароларга ҳуқуқий ёрдам бериш баробаринда вилоят Кенгаш аъзоларининг ҳам қилаётган самарали ва машаққатли меҳнатларини тўғри баҳолаб, уларни моддий рағбатлантириш, вилоят ва туман Кенгаши раҳбарларини ижтимоий – иқтисодий фаолиятини яхшилаш ва шунингдек вилоят Кенгаши фаолиятини такомил -лаштириш режалари бўйича бир қанча таклифлар киритилди.

Ушбу таклифлар бўйича келажакда вилоят Кенгаши режасини ишлаб чиқиш масаласи маъқулланди. “Бирдамлик” Халқ ҳаракати вилоят ва туман Кенгашлари аъзолари ўз атрофидаги ҳаракат аъзоларнинг тўлиқ рўйхатларини қайтадан кўриб чиқиш ва хайриҳоҳ бўлган фуқаролар бўйича иш олиб бориш масалаларини ҳам энг долзарб масалалардан бири деб ҳисоблашни маъқул топишди.

Байрам муносабати билан таклиф қилинган меҳмонлар “Бирдамлик” Халқ ҳаракати Сирдарё вилоят Кенгаши аъзоларининг олиб бораётган ҳатти – ҳаракатларига нисбатан ўз орзу – истакларини билдириб, ишларига омад тилашди.

Байрам муносабати билан бўлиб ўтган анжуманга соат 12.00 да йиғилган Кенгаш аъзолари ва меҳмонлари анжумандан кеч соат 18.30 да катта байрам таъсуротлари билан тарқалишди.

“Бирдамлик” Халқ ҳаракати Сирдарё вилояти матбуот маркази.

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares