
“Эзгулик” Ўзбекистондаги расмийлашган ва давлат мақомидаги Инсон Ҳуқуқларининг биринчи бўлиб, республикамизда жонбозлик билан хақиқий иш олиб бораётган ягона жамиятдир.
“Эзгулик” жамияти ўз бошлиғи Васила Иноятова раҳбарлигида ҳукумат қўғирчоғига айланиб, бир чеккада иш қилмай ўтиргани йўқ ва бу жамият бошқалардан намуна ҳам олмади.
Яъни кўзбўямачилик билан ўз манфаати учун халқининг юзига оёқ қўйиб, сотқин бўлишдан ўзини асраб келди. Албатта машина рулини қаёққа бурсанг, ҳаракат ўша ёққа кетганидек, жамиятнинг ҳам, давлат ва корхонанинг ҳам келажакда барқ уриши ёки унинг инқирозга юз тутиши кўп ҳолларда барибир, унинг раҳбарига боғлиқ бўлиб қолаверади.
Шундай экан, гап ҳам эгасини топади деганларидек “Эзулик” жамияти расмийлашиб ўз мақомини олган кунданоқ Васила Иноятова ўз атрофига Инсон Ҳуқуқлари ҳимояси бўйича республиканинг барча вилоятларидан ишчан ва иродали кишиларни тўплай олди ва бу жамият ўз фаолиятини кучайтириб, бугунги лозим даражага етишиб келди, десак муболаға бўлмайди.
“Эзгулик” жамияти фақат диндорларни эмас, у ҳамма жабҳадаги авжига чиқиб бораётган қонунсизликдан қийналган фуқароларга ёрдам қўлини чўзиб, уларнинг суд ва тергов ишларига мунтазам қатнашиб керакли ҳимоя усулларига таяниб иш кўриб бу ўзининг эзгулик ва савобли ишларини кучайтирган.
Шу билан бир қаторда хукуматнинг яхшигина қарорлари қоғозда қолиб кетмаслиги йўлида ҳам катта ишлар қилиб республика қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, фермерларга маҳаллий ҳокимият амалдорларининг турли нолегал зўравонликача бориб етаётган қилмишлари фош қилишда ҳам катта ишларни амалга оширган.
У республиканинг юзлаб деҳқон ва фермерларни ва халқ орасидаги турли табақадаги, айниқса оддий камбағалларни турли йўллар билан талаб келаётган давлат божхона, солиқ, ички ишлар ва қолаверса фуқароларни қонуний ҳуқуқларини ҳимоя қилиши лозим бўлган суд ва прокуратура органлари ишларидаги сансалорлик ва товламачиликларини ҳам ўз фаолиятида аччиқ ва очиқ танқид қилиб келди.
Бундай мониторинглар натижаларини республиканинг оммавий ахборот воситаларига ва ҳукуматнинг Адлия вазирлигига ўз вақтида мунтазам тақдим қилиб келаётган Ўзбекистондаги ягона расмий ташкилотдир. “Юрсанг саёқ, ейсан таёқ”, деганларидек ўзлари хуқуқ-тартибот орган ходими деган шарафли номга иснод келтириб, дангал порахўрликка ўтиб олиб ва ҳеч кимни менсимай пишқириб кетган баъзи
Тошкентнинг Собир Раҳимов ва Чилонзор туманидаги милиция ва прокуратура органлари ўзаро келишиб қонунбузарликда ўз билганларини қилмоқдалар. Айнан бу туманлардаги бундай ҳолатдан жабрланган фуқароларнинг шикоят ва аризалари билан ҳеч ким шуғулланмай келинмоқда эди.
Зўравон прокуратура ва милициядаги масъул ходимларнинг бундай ноқонуний ишларини “Эзгулик” жамияти ўз мониторингларига киритиб, доимий равишда тегишли ахборот воситаларида ёритиб борди.
Шундай йўллар билан “Эзгулик” жамияти жойларда давлат ва фуқаролар ўртасидаги муносабатларнинг бундай кескин таранглашишигача олиб келаётган ҳолатларни республиканинг барча вилоятларидаги юқори лавозимдаги раҳбарлар диққатига мунтазам равишда ҳавола қилиб туришга эришди.
Кутилмаганда “Эзгулик”дан еган бу “таёқ” оғриғидан ўзига келиб, кечирим сўраш ўрнига, улар ўзларича раҳбарсиз қолган бу мамлакат деб, “Ўзлари султон, соялари майдон”, эканини кўрсатиб қўймоқчи бўлиб, “Эзгулик” жамиятига тош отиб, ҳозирча бу жамиятнинг мустаҳкам давлат ва халқаро ҳимоядаги ташкилот эканига уларнинг фаросатлари етмай, кунда унаётган поралардан уларнинг кўзлари юмулиб қолганга ўхшайди.
Биз “Бирдамлик” ҳаракатининг барча аъзо ва унинг фаоллари, Ўзбекистон давлатининг ва Ҳукумат қонунларини менсимаган бундай калтафаҳм эркатой зўравонларнинг ким бўлишидан қатъий назар, уларнинг бундай ишларини қаттиқ қоралаймиз, Ўзбекистон Ҳукумати ҳали бор экан, бундай иғвогарларнинг юмулиб қолган кўзларини очиб ва танобларини тортиб қўйишга ҳали қурби етади, деб ишонгимиз келади.
“Бирдамлик” ҳаракати.
29 март 2009- йил.



