Мевазор боғни яратмоқ учун бирдамлик керак,
Виқорли тоғни қулатмоқ учун бирдамлик керак,
Камбағалликдан қутилмоқ учун бирдамлик керак,
Бошни баланд кўтармоқ учун бирдамлик керак,
Бахтли ҳаёт кечирмоқ учун бирдамлик керак,
Болалар роҳатин кўрмоқ учун бирдамлик керак,
Юртга эътибор қаратмоқ учун бирдамлик керак,
Эркин жамият яратмок учун бирдамлик керак,
Ўзинг инсон деб ҳис қилмоқ учун бирдамлик керак,
Диктатор билан курашмоқ учун Бирдамлик керак!
Юртбоши тўғри бўлса…
Юртбоши ҳалол бўлса,
Халқ доим тўқ бўлади,
Агар у одил бўлса,
Халқи тинч кун кўради.
Юртбоши олим бўлса,
Ривожланар илму-фан,
Агар у жоҳил бўлса,
Китобдан ёнар гулхан.
Юртбоши доно бўлса,
Халк сўзига киради,
Агар у қабих бўлса,
Ўз халқини қиради.
Юртбоши мардлик қилса,
Халқ изидан юради,
Агар у золим бўлса,
Ўз халқидан қўрқади.
Юртбоши қатъий бўлса,
Давлат қудратли бўлур,
Агар у чуноқ бўлса,
Қўшнисин душман қилур.
Юртбоши тўғри бўлса,
Халқи яшар роҳатда,
Агар у ўғри бўлса,
Кун ўтади ғурбатда.
Юртбоши меъмор бўлса,
Юрт бўлади ободон,
Агар у “бемор” бўлса,
Элу-юрт хонавайрон.
Юртбоши ақлли бўлса,
Ҳаёт бўлар фаровон,
Агар у қотил бўлса,
Дарё бўлиб оқар қон.
Юртбоши зеҳнли бўлса,
Халқ бошига кўтарар,
Агар у бемеҳр бўлса,
Халқ нафратин кўрсатар!




