Ҳоким-ми ё хотин-ми?

Қашқадарё вилояти Қамаши тумани ҳокимияти 35.5 гектар ер майдонида фаолият олиб бораётган “Шахзод”фермер хўжалигига туман Ҳокими фармойиши асосида ташкил этилган. Туман комиссиясининг хулосаси билан Гагарин маҳалла фуқаролар йиғини
(МФЙ) ҳудудидаги 23-контуридан яна 21,48 гектар ер ажратилди.

Комиссия бу ерда шу пайтгача фермер хўжалигини юритган “Боймурод Сарбон ўғли Хасан” фермер хўжалигига нисбатин “Шахзод”фермер хўжалигининг кўрсаткичлари юқори эканлигини инобатга олган эди. 2008-йил 24 ноябрь куни туман ҳокими Рашид Муҳаммадиевнинг х-23892-сонли Гагарин массиви ҳудудидаги ерларга чиқарилган 67 та қарор билан бирга Вилоят ҳокими томонидан 2009-йил 15 январда х-121 сонли қарор асосида тасдиқланди.

Шундан сўнг “Шахзод”фермер хўжалигига тайёрлов ва хизмат кўрсатиш корхоналари билан контрактация шартномалари тузишга рухсат этилди. (ўзингни бўлса ҳам ушлаб сия олмайсан дегани шу бўлса керак). Нима бўлган тақдирда ҳам фх-ги фаолиятини бошлашган. Аммо таъжубки муаммолар кейин бошланган. Биринчидан туман ресурслари ва давлат кадастри бўлим бошлиғи Низом Мейлиев “Шахзод”фх раҳбарига -шартнома тузманглар 23-контурдаги ерни аввалги эгасига қайтармоқчимиз, ҳоким айтаяпти – деб огоҳлантирган.

Иккинчидан “Боймурод Сарбон ўғли Хасан”ф/х раҳбари ва аъзолари ўғит сепгани борган, “Шахзод “ ф/х аъзосини ерга киргани қўймай яхшилаб калтаклаб юборишган. 24 феврал куни ўша 23-контурдаги 22 гектар ерни туман ҳокими х-96/2 сонли қарор чиқариб “Боймурод Сарбон ўғли Хасан “ ф/х-га ажратиб берган. Қисқа қилиб айтганда ҳам унисидан умидвор, ҳам бунисидан. Бунақа тутруқсиз Ҳоким ўзи ҳоким-ми ё хотин-ми?- деган савол ўз-ўзидан хаёлга келади.

Нодир Ахатов .Карши ш.

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares