Ҳар йили бўлганидек бу йил ҳам Ўзбекистон ҳукумати, Қашқадарё вилояти ҳокимияти кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, ишбилармонларни эркин ҳамда самарадорли фаолият юритишлари учун янада қулай шароитлар яратиш мақсадида.
Жорий йилда вилоятда назорат қилувчи органлар томонидан ўтказиладиган текширишлар сони 60%га қисқарганлиги ҳақида
хабар тарқатилмоқда.Текширишларни камайтириш мавзусида Қашқадарё вилоятида семинар- йиғилиши бўлиб ўтди. Семинарни вилоятнинг бош текширувчиси вилоят ҳокими Нуриддин Зайниев олиб борди.
Семинар-йиғилишида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари, назорат қилувчи органлар фаолиятини муофиқлаштирувчи республика кенгашининг аъзоси Абдусалом Азизов қатнашди. Нуриддин Зайниев Абдусалом Азизовни Тошкентга кузатганидан кейин яна Қашқадарёда хўроз эскича қичқира бошлади. Яъни яна Қашқадарё вилоятига кириш дарвозаларида текширувчилар пайдо бўлишиб ҳар бир ўтаётган машинадан вилоят ҳокими Нуриддин Зайниевнинг шахсан ўзи белгилаб берган ставка бўйича тамға божи ундира бошладилар.
Вилоят бозорларида эса ҳокимият, солиқ, департамент милиция идоралари биргаликда юришиб мажбурий равишда савдогарларнинг касса аппаратларига миллион сўмдан чек урдириб халқнинг гарданига паразит кана бўлиб ёпишиб олган давлат банкларига пул топширишга мажбур қилишияпти. Кимда-ким бу ноҳақликка қарши бир оғиз сўз айтса шахсан Нуриддин Зайниевнинг ўзи шу одамнинг мол- мулкини тортиб олишга иштирок этияпти.
Нодир Ахатов.Карши ш.



