ҚАШҚАДАРЁДА ТЕЛЕМУЛОҚОТ ВА УНДАГИ ЁЛҒОН.

Алдагани бола яхши дейди халқимиз. Ўзбекистон ҳукумати халқни бола кўради шекилли, муттасил у алдаб келмоқда. Ҳукумат ҳақли саволларга ҳақли жавоб беришга қодир эмаслигини мустақилликнинг илк кунларидан исботлаб келаяпти. Куни кеча, яъни 17 март кунида Қашқадарё вилоятида навбатдаги алдам-қалдамлардан бири вилоят телеканаллари орқалик намойиш этилди. Бунда вилоят ҳокимининг муовини Мухтор Ҳайитмуродов ва Қарши шаҳридаги банк раҳбарлари иштирок этиб, телевидения орқали ўтказилган очиқ мулоқотда телетомошобинларнинг саволларига жавоб қайтарди.

Телемулоқот деб номланган ушбу тадбирда долзарб мавзу асосан кредитлар бериш, кичик бизнесни ривожлантириш, банкларда учраб турган камчиликларни бартараф этиш каби муаммоларга жавоб излашдан иборат бўлди. Телетомошобинлар телефон орқали берган саволларига имкон қадар жавоблар берилди. Қарши шаҳрининг «Пахтазор» митти туманида яшовчи Наргиза имсли аёл телемулоқот қатнашчиларига шундай савол берди: «Болалар нафақсидан ҳар ойда беш минг сўмдан мажбурий равишда ушлаб қолишаётганини изоҳлаб беришларингизни сўрайман», – деб таъкидлади у ўз саволида.

Вилоят ҳокими муовини Мухтор Ҳайитмуродов бундай ҳолатнинг мавжудлигини мутлоқ инкор этди. Бу албатта айни кунларимизда мавжуд бўлган муаммо ва аҳолининг асосий қисми мана шу сингари нафақалар ҳисобига яшаётган экан, Мухтор Ҳайитмуродов телетомошобинларга ёлғон сўзлашдан бошқа илож топа олмади. «Барча турдаги банклар болалар нафақаларидан беш минг сўмдан чегириб олаётгани айни ҳақиқат, лекин буни ҳукумат сира сира тан олгиси келмайди» – дейди нафақахўр аёллардан бири. Ўз исмининг ошкор қилинмаслиги шарти билан.

Банк ходимлари аҳоли билан мулоқотда бўлган пайтларида эса муаммонинг туб илдизини кўрсатиб ўтишгача ҳам бормоқдалар.
«Биз нима қилайлик, фоизга пул ташлаб, уни нақд пулга алмаштирами. Биз ҳам шундай бўлишини хоҳламаймиз, аммо пулнинг ўзи йўқ. Бу хақида бошқарма ҳам билади. – дейди банк ходимларидан бири.Бу каби аҳволдан кимга фойдаю, кимга зиён? Муаммо нафақахўрлардан бошқа бирор кимсани ташвишга солмаяпти.

Гулшан Қораева.Қарши.ш

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares