
Шу бугунги кунда Қарши шаҳрида саноқли интернет кафелари бўлиб(атиги 3та),
уларнинг барчасида ниҳоятда эскириб қолган компютерлар ўрнатилганлиги ва уларнинг сифат даражаси 10 йилча орқада қолганлиги билан ажралиб туради.Шаҳарнинг бошқа бурчакларида интернет кафелари бундан 10 йил аввалгига нисбатан деярли 10 баробар қисқариши оқибатида ҳеч қандай интернет кафелари қолмади
Кафеларни қисқартириш учун режим қулидан келганини қилди. Яъни хусусий кафеларга ҳар томонлама оғир шароитлар яратиб, уларнинг риволанишига ва янгиларининг очилишига йўл қўймайди. Буларга солиқларнинг ўта оғирлиги, рухсат олишнинг умуман иложи йўқлиги, текширувларнинг кўплиги, барчасининг қалпоқ остида бўлиши талаби ва бошқа жуда кўп порахўрлар интернет кафеларининг ривожланишига йўл қўймаяпти.
Борларининг ҳам сифати пастлиги, керакли сайтлар блокировка қилиб тайланганлиги (масалан; Муҳолифат партияларининг, Инсон ҳуқуқи жамиятларининг,”Озодлик”,”ББС” радиолирининг сайтлари умуман блокировкада) сабабли,халқ оммаси керакли информацияни ола олмаяпти. Аксинча ҳар хил кунгил очар сайтлар.
Ҳатто улар қонун тарафидан тақиқланган бўлса ҳам интернетнинг барча ўчоқларидан бемалол кириб танишиб чиқиш мумкин. Масалан ҳозир Ўзбекистонда фоҳишабозликни тарғиб қилувчи ёки қўмор ўйинлари қонун билан таъқиқланган бўлишига қарамасдан бундай сайтларга бемалол кириб чиқиш мумкин.
Аммо одамларнинг сиёсий томонидан кўзини очадиган” Бирдамлик”, “Бирлик”, “Эрк” партияларинингЎзбекистон Инсон ҳуқуқлари жамиятларининг ва юқорида тилга олинган радиоларнинг сайтларига катта қулф осилиб, устидан сургуч билан печат ёпиштириб қўйилганки. Натижада одамлар ҳақиқий информациянинг фақат миш-мишларинигина
эшитишларига мушшараф бўлишаяпти. Миш-мишлар эса қайтиб келиб айнан шу цензура қуллаётган ҳукуматнинг обрўсига путур етказаяпти. Қилма-топасан деганлари шу бўлса керак. Баттар бўлса яна ҳам яхши. Агар баттар бўлишини ҳоҳлашмаса, ҳукуматга мен юқорида келтирилган камчиликларни бартараф этишни таклиф қиламан, яна ҳам ўзлари билишади.
Нодир Ахатов. Қарши. ш.аҳри



