Ф А Р О В О Н Л И К К А Ҳ А Р А К А Т.

Мамлакатимизнинг барча жабҳаларида ўтган йилги ишлар сарҳисоб қилиниб, янги режалар белгилаб олинди. Олдимизда турган вазифаларни ўрганиб чиқишда -“Қишлоқ тараққиёти ва фаровонлиги йили”-Давлат дастури муҳим ўрин тутгани шубҳасиз.
Хусусан яқинда депутатлар томонидан тасдиқланган Қашқадарё вилоятининг 2009-йилги давлат бюджети параметлари ҳам ана шу тамойилга асосланди.

Вилоятда ўтган йили Оилали аёллар аҳволи ўрганиб чиқилиб муҳокама қилинди. Натижада доимий комиссия томонидан мактаблар ва мактабгача таълим муассасаларининг моддий -техник базасини мустаҳкамлаш ҳақидаги таклифлар бюджет лойиҳаси муҳокамаси эътиборга олинди.

Таълим соҳасини ривожлантиришга 2009-йилда 225 млрд. 266 млн. сўм (41,7%) ча маблағ ажратилди. Ушбу маблағ ҳисобига вилоятимизда 74 та мактаб қурилади,таъмирланади. Шунингдек, мазкур маблағлар мактабларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга уларни янги замонавий жиҳозлар спорт инвентарлари билан таъминлашга йўналтирилади.

Вилоятда тиббий хизмат сифати кундан-кунга яхшиланмоқда. Кардиология, урология ва бошқа тиббий ёрдам марказлари замонавий медицина воситалари билан жиҳозланган. Доимий комиссия йиғилишларида ижтимоий ҳимоя янги иш ўринларини яратиш масалаларига алоҳида эътибор берилмоқда. Вилоятда 93 мингдан ортиқ иш ўрни яратиш бўйича маҳсус дастур ишлаб чиқилди.

Вилоят кенгаши сессиясида таъкидланганидек 2009-йилда вилоятимизда 10,5 минг ўринли 20 та касб-ҳунар коллежи,9 та ётоқхона қурилиши ҳамда реконструкция қилиш ишларига 44 млрд. 651млн.сўм маблағ ажратилиши кўзда тутилди. Ёки касб-ҳунар ходимларини моддий рағбатлантириш учун 3,5 млрд сўм сарф этилиши режалаштирилган.

Нодир Аҳатов. Қарши ш.

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares