Хиллари Клинтон ва Мишель Обама Мўътабар Тожибоевага жасорати учун мукофотни топширадилар

АҚШ Давлат котиби Хиллари Клинтон ва АҚШ президентининг рафиқаси Мишель Обама 11 март куни Вашингтонда бўлиб ўтадиган тантанали маросимда саккизта мамлакат – Ўзбекистон, Афғонистон, Россия, Гатемала, Ироқ, Малайзия, Нигер ва Яман вакилларига “International Women of Courage” (“Аёлнинг жасорати учун”) мукофотини топширадилар.
“Новости” РАА агентлигининг хабар беришича, ҳар йили топшириладиган “International Women of Courage” мукофоти 2007- йилда Америка Қўшма Штатларининг олдинги давлат котиби Кондолиза Райз томонидан таъсис этилган ва бутун дунёдаги аёлларга Инсон ҳуқуқлари учун курашга қўшган ҳиссалари ва феминистик ютуқларга эришгани учун берилади.
Мукофотлар учун номзодларни АҚШ элчихоналари танлайдилар.Олдин хабар берганимиздек, бу йилги лауреатлар орасида Ўзбекистонлик таниқли Ҳуқуқ Ҳимоячиси Мўътабар Тожибоева, “Global Rights” (! “Бутун дунёда ҳуқуқ”) Нодавлат ташкилотининг Афғонистон бўлими директори Важма Фроқ ва Россиядаги “Она ҳуқуқи” нотижорат ташкилотининг раҳбари Вероника Марченколар бор.
“Фарғона.Ру” таҳририятига М.Тожибоеванинг “International Women of Courage” мукофотини топшириш маросимида Америка демократлари олдида сўзлайдиган нутқининг матни келиб тушган. Матн тўлалигича келтирилган.
Ҳурматли хонимлар ва жаноблар!Мен ушбу учрашувга ўзига ҳос ҳаяжон билан тайёрландим. Сизнинг мени тан олишингиз ва қўллаб-қувватлашингиздан жуда миннатдорман. Мен бу каби мукофотларни кутмаган эдим. Лекин мен Инсон Ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қила туриб, Ўзбекистонда оддий инсоннинг ҳокисор ҳаётини ижобий томонга ўзгартириш мумкинлигига ва бу билан жорий ҳукуматнинг ўз халқига муносабатини ўзгартиришга самимий ҳаракат қилдим.
Мен чексиз бахтлиманки, менда ҳозир Америка халқига & #1179; мурожаат қилиш, ўзимни ва менинг ўзбек ҳамкасбларимни нима ҳавотирга солаётгани ҳақида самимий ишонч билан гапириб бериш имконияти мавжуд.Менинг Инсон ҳуқуқи ҳимояси борасидаги фаолиятим, кўпгина ҳамкасбларимдаги каби, аччиқ тажрибалардан ташкил топмоқда.
Зеро Ўзбекистонда ҳуқуқий бебошлик даври аллақачон бошланган, ҳимоя институти суд тизими каби жуда заиф. Мажбурлов ва қийноққа солиш амалиётлари давом этмоқда. Сўз эркинлиги, виждон ва диний эркинликлар ҳамда тинч йиғилишлар эркинликларига умуман амал қилинмаяпти. Инсон ҳуқуқлари фаолларини бетиним таъқиб қилиш жараёни мавжуд.
Айнан шунинг оқибати ўлароқ, қийноқлар қурбонлари ва сиёсий маҳбуслар борасида даҳшатга солувчи сон келиб чиқмоқда, уларнинг кўпчилигини мен шахсан танийман ҳам.
Мен аниқ биламанки, Ўзбекистонда кўпчилик қамоқ ва бошқа таҳдидлар орқали менга ва Халқаро Инсон Ҳуқуқлари ташкилотларига қарши кўрсатма беришга мажбурланди ва мажбурланмоқда.
Бизнинг айбимиз, ҳукуматни Инсон хуқуқларини оммавий бузишда танқид қилганимиздир. Мен ушбу юксак минбардан туриб шахсан ўзим ва Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари фаоллари номидан Хьюман Райтс Вотчга миннатдорчилик билдиришни хоҳлар эдимки, бу ташкилот фуқораларимизнинг самимий ишончини қозонди.
Ўзбекистонда бу ташкилотнинг вакили Игорь Воронцовни рўйхатга олишни инкор қилиши, ўзбек жамияти ичидаги Инсон ҳуқуқлари борасидаги ҳаққоний маълумотлар олиш ва тарқатишга жиддий тўсиқ бўлмоқда. Ушбу имкониятдан фойдаланиб, мен Сизлардан Хьюман Райтс Вотч офисининг Ўзбекистонда фаолиятини тиклаш йўлида қўлдан келган барча тадбирларни амалга оширишни илтимос қилар эдим.

Шунингдек, мен Инсон ҳуқуқлари Халкаро Федерацияси (FIDH) ва “Frontline” ташкилотларидаги ҳамкасбларимга ўз миннатдорчилигимни билдираман. Айнан бу каби ташкилотлар ҳаракатлари ва қўллаб-қувватлашлари эвазига ўзбек Инсон ҳуқуқлари фаоллари репрессив режим шароитларида, нафақат шахсий ҳаётларини, балки яқинларининг ҳаётларини хавф остига қўйиб, ўзларининг ўта муҳим миссияларини давом эттиришмоқда.
Ўзбек виждон тутқунларини озод қилиш йўлида Халқаро Амнистия ташкилоти ҳам катта ишларни амалга оширмоқда, унинг иштирокида кўплаб бизнинг фаолларимиз озод қилинди. АҚШ ҳукумати олдингидек катта эътибор билан Ўзбекистонда Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги вазиятга ёндашиши жуда муҳимдир.Мен ифтиҳор билан соҳта айбловлар билан озодликдан маҳрум этилган.
Ўзбекистон фуқоралик жамияти фаолларининг исми-шарифларини санаб ўтишни хоҳлар эдим, – бутун қамоқ даврида уларни қийнамоқдалар ва эътиқодларидан воз кечишга мажбурлашмоқда, кўпчилиги эса ўз соғлиқларини жиддий йўқотишдилар. Мен Сизлардан илтимос қилиб, уларни озод этишда иштирок этишларингизни сўрайман:
Ёзувчи Мамадали Маҳмудов, у 10 йилдирки қамоқда ётибди;“Эрк”номли биринчи оппозицион газетанинг таъсисчиси Муҳаммад Бекжон, (қамоқда10 йилдан бери ётибди);Ўзбекистон парламентининг собиқ депутати Мурод Жўраев (қамоқда 15 йилдан бери);Ўзбекистон парламенти собиқ депутати Самандар Қўқонов (қамоқда 16 йилдан бери);
“Серқуёш Ўзбекистон” муҳолифат коалицияси лидери Санжар Умаров (қамоқда 3 йилдан бери);“Мазлум” Инсон ҳуқуқлари маркази раҳбари Аъзам Турғунов; “Эрк” оппозицион партияси аъзоси Рашид Бекжон (қамоқда 10 йилдан бери); шоир Юсуф Жума ва унинг ўғли Машраб Юсупжон ўғли; Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари Жамияти фаоллари Аъзам
Фармонов (у химия қуроллари синовдан ўтказилган ҳудудда жойлашган “Жаслиқ” колониясида сақланмоқда), Алишер Караматов (сил касаллиги билан оғримоқда ва малакали тиббий ёрдамга жуда ҳам муҳтож); “Эзгулик” Инсон Ҳуқуқлари Жамиятининг аъзоси Исроил Холдаров (2-гуруҳ ногирони) ва бошқалардир.
Бу шахслар Ўзбекистоннинг эътирофга лойиқ фуқароларидир ва ҳозир уларга бизнинг ёрдамимиз ҳаводек зарур.Мени катта синовлардан ўтишимга ва уйдирма айбловлар орқали қамоқда ўтиришимга тўғри келди. Мен такшил қилган “Ўт юраклар” Инсон ҳуқуқлари ташкилоти давлат органларининг маҳсус босими остида қолиб келди. Бир неча марта бизни ташкилотимизга қарши соҳта айбловлар уюштиришди ва шу орқали & #1179; бизни экстремистик ташкилот деб, топишга ҳаракат қилишди.
2005- йил май ойидаги Андижон оммавий қирғинидан сўнг эса ушбу босим янада кучайди ва ҳозирга қадар давом этмоқда. Менга бетиним сигналлар бериб туришибдики, агар режимни танқид қилишни тўхтатмасам; – Мен қайтадан озодликдан маҳрум қилинишим мумкин. Шунга қарамасдан мен ўзимнинг фаолиятимни давом эттирмоқдаманки, буни мен муҳим ва зарурият деб биламан.
АКШ Давлат департаменти томонидан менга “Аёлнинг алохида жасоратлари учун” мукофотининг берилиши мен учун кутилмаган ёқимли ҳодиса бўлди. Мен буни ўзимнинг фаолиятимга ҳурмат сифатида қабул қилдим. Бетиним босим ва таҳдидлар шароитида, ушбу мукофот менга дадиллик ва ишонч бағишламоқда.
Мени Мартин Эннелс мукофоти билан тақдирлаш ҳақидаги хушхабарни қамоқдалигим пайтимда эшитдим. Бу пайтда ҳукумат ҳаммага мени ўта хавфли жиноятчи сифатида тарифлаётган эди. Инсон ҳуқуқлари борасидаги Француз Миллий Комиссиясининг “Ўт юраклар” клубини тақдирлаш қарорини Европа Иттифоқи давлатларига сафарим чоғида, операция олдидан билдим.
Мен демократик ҳамжамият ва Америка Қўшма Штатлари иштирокидаги қўллаб-қувватлашлар орқали ўз фаолиятимни давом эттириш имкониятини юксак қадрият деб биламан.Кимки менга ишонч билдирган бўлса, у зотларга чексиз миннатдорчилигимни билдираман. Сизларни ишонтириб айта оламанки, “Ўтли юраклар” уриб турар экан, менинг фаолиятим давом этар экан.
Биз Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларатцияси тамойилларини олдинга сурамиз ва умид қиламизки, ушбу қадриятлар Ўзбек жамияти учун кундалик норма бўлади.Яна бир бор, мен билан хурсандчилик онларимни баҳам кўраётган ва Ўзбек жамиятининг қайғу-муаммолари ечимидан четда турмаган барчага ўз миннатдорчилигимни билдираман.

Ҳурмат ва эҳтиромлар билан.

Манба: “Фарғона.Ру”

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares