Байрамни ёп -ёруғ уйда, ДВД дискига ёзилган яхши хонандаларнинг қўшиқларидан қўйиб,еб-ичиб ўйин кулгу билан мазза қилиб ўтиришни орзу қилгандек. Барчамиз борадиган жойларимизга байрамдан олдинроқ бориб келдик.. Ниҳоят биз орзиқиб кутган кун 8-март ҳам келди. Ҳар ким бири сумалак, кимдир кўк сомса,кимдир патир нон,кимдир напитка,кимдир ширинлик. Хуллас, ким нима топсак қулига кўтариб, дугонамнинг уйига йиғилдик.
Кеч соат 18,30 ларда дастурхон тузашни бошладик. Шу пайт чироқ ўчиб қолди. Ҳаммамизнинг ҳафсаламиз пир бўлди. Кимдир қарғанди, кимнингдир ўзимизга раҳми келди,кимнингдир асаблари таранглашиб хонтахтани урди. Шу пайт қоронғуда кимдир завқланиб кулиб юборди ва чарақлаб чироқ ёнди.”Эҳ ҳазилингиз ҳам бор бўлсин”- деди дугонам ,ўзининг қилган ишидан ҳомон завқланиб кулаётган ён қўшниси Гулчеҳрага қараб.
Ўзингиз биласиз шу кунни қанча вақт кутдик. Бизнинг байрамимиз шарофати билан атига бир кун 24 соатгача чироқни ўчиришмаса керак, деган умидда тургандик.Капалагимизни учириб юборай дедингиз-а.”Ҳазилим учун узр”- деб, ҳомон куларди Гулчеҳра. Қўрқманглар, ахир бугун бизнинг байрамимизку… Атига бир кун биз аёллар учун уйимиз чироқларини чарақлатиб қўйишга туманимиз эркакларининг қурби етмайдими?
Бугун чироқлар ўчмаслигини билганим учун ҳам бир ҳазиллашдимда.Дастурхонимиз бинойидек ноз- неъмат билан тўлди.Ҳурматли аёллар! Қани дастурхонга марҳамат.Бугун мен сизларга сюрприз қилмоқчиман.Ҳозир қишлоғимизнинг истеъдотли хонандаси Шерзоджон Эшонов Сизлар учун кўйлайди. Марҳамат тингланг,дам олинг.Ҳамманинг диққати жамланган пайт, соат 18,50 да чироқлар ўчди.
Кўксимизда милтиллаб турган умид учқунлари ҳам чироқлар каби ўчди. Ҳеч ким қарғанмади.Ҳеч ким асабийлашмади. Шу қадар жимлик чўкдики бир биримизнинг нафас олишимизни эшитиб турдик.Бу ҳолат чироқларнинг атиги бир кун ёниб туришига умид қилиб турган аёлларни руҳан тушкунликка солиб қўйганди.Биз энди ўзаро деярли пичирлаб гаплаша бошладик.”Шерзод ким?” деб сўрадим, -ўзимизнинг Шерзоджон.
Жудаям яхши овози борда.Кеча ДВД дискига ёзилган қўшиқларини олиб келгандим.Шуни Сизларга қўйиб эшиттирмоқчи эдим.Чироқ ёнганида эшитардик,-деди дугонам.”Нимага хонандалик қилмайди”?-деб сўрадим.-Ҳамма нарса иқтисодга бориб тақалади.Пахтакорда электор тармоқларида назоратчи бўлиб ишлайди. Оиласи,фарзандлари бор .Чолғу аппаратлари жудаям қиммат турар экан.
Уни олиш учун эса катта маблағ керак. Лекин ажойиб, ширали овози бор, “ўҳ афсус” -дейди дугонам.Орадан 2 ярим соат вақт ўтди.Биз уйга кетишга тараду кўра бошладик. Шу пайт соат 21,30 да чироқлар ёнди.Биз Шерзоджоннинг “Ўзбегим йигитлари” қўшиғига мириқиб рақсга тушдик.У ҳақиқатдан ҳам бирам ёқимли, ширали овоз билан ,кўксида бир ғурур тулган ҳолда жўшиб кўйлардики, бизнинг тушкун кайфиятимиз шу пайтнинг ўзидаёқ унитилиб кетди.
Ҳалқимиз орасида бундай истеъдотлар кўплаб топилади.Афсуски баъзилари иқтисодий шароити бўлмаганлиги сабабли ҳам пана-паналарда қолиб кетмокда.Биз ҳамқишлоғимиз Шерзоджонинг қўшиғини табрик тариқасида қабул қилдик-да,унга соғлик, ижодига парвоз тиладик.
Саида Қурбон. Жиззах вилояти, Пахтакор тумани. 09.03.09 -йил.



