“Бирдамлик” ҳаракати ташаббуси билан Швециянинг Стокҳолм шаҳрида Ўзбекистон қамоқхоналарида сақланаётган сиёсий маҳбусларни озод этилишини талаб қилиб ўтказилаётган пикет 8 март куни ҳам давом этдирилди.
-Мазкур пикетда иштирок этаётган ҳар бир мухолифат аъзоси агар ҳозирги кунда Ўзбекистонда бўлганида, биз озод этилишини талаб этаётган сиёсий маҳбусларнинг рўйхатида бўлиши мумкин эди.
Бу пикетни ўтказишимиздан мақсад – жаҳон ҳамжамияти эътиборини Ўзбекистондаги ҳур фикрли инсонларнинг тақдирига бефарқ қарамасликка жалб қилмоқчимиз. Шунингдек, халқаро ташкилотларга расмий Мурожатнома йўллаб Ўзбекистон ҳукумати билан олиб бориладиган музокараларда инсон ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича талабларни биринчи ўринга қўйишни сўраябмиз – дейди пикет иштирокчиси, “Бирдамлик” ҳаракати фаоли Собиржон Маматқулов.




