Қудрат Азимов «Бирдамлик» ҳаракатининг фаоли, пикет иштирокчиси:Пикетни ўтказишимиздан мақсад, нафақат Швеция жамоатчилигини, жаҳон ҳамжамиятини эътиборини Ўзбекистондаги мураккаб сиёсий аҳволга қаратишдир. Бу бизнинг биринчи акциямиз эмас, илгари ҳам кўп маротаба шунақа акциялар ўтказганмиз ва биз озод этилишини талаб қилган сиёсий махбуслардан анчаси ҳозир озодликда. Мисол учун АҚШда халқаро мукофотга сазовор бўлган таниқли инсон ҳуқуқ ҳимоячиси Мўтабар Тожибоевани озод этилишини хам талаб қилиб пикет уюштирганмиз.




