“Бирдамлик” ҳаракати Қашқадарё вилоят бўлими раҳбари Гулшан Қораева
Сайид Насафий номли вилоят ахборот-кутубхона марказида вилоят Адлия бошқармаси ташаббускорлигида “Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш борасида амалга оширилган ишлар ва келажакдаги режалар”, мавзусида матбуот анжумани ўтказилди.
Тадбирда Адлия тизимидаги идораларнинг 2008-йилдаги фаолияти таҳлил этилди.
Нотариуст идоралари ва фуқоралик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлимлари ходимларининг матбуот ва оммавий ахборот воситаларида долзарб мавзулардаги чииқишларини кўпайтириш хусусида гапирилди.
Анжуманда Республика Адлия вазирлиги матбуот хизмати раҳбари Т.Тўраев соҳа ходимларининг матбуот ва оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлигини янада кучайтириш,ҳуқуқий тарғибот шакилларидан кенг фойдаланиш юзасидан таклифларни билдирди.




