«Бирдамлик» ҳаракати Қашқадарё вилоят бўлими раҳбари Гулшан Қораева

Турлик тадбирларга бой бўлган Ўзбекистонда энг яхши ва энг аълоларни аниқлаштириш, уларни тақдирлар ишлари мунтазам ўтказилиб турилиши одатга айланган. Айни мна шу кўринишдаги тадбирлардан яна бирини шу йилнинг 15 март кунига қадар Қашқадарё вилоят ҳокимлиги ўтказмоқчи. Мазкур конкурс “Энг яхши тадбиркор, энг яхши фермер, энг яхши ҳунарманд” деб аталади ва шу йўналишлар бўйича беллушувлар ўтказилиши режалаштириб қўйилган.
Мазкур кўрик танловнинг самаралик ва уюшқоқлик билан ўтказилишини таъминлаш учун эълон қилинган махсус фармоишга кўра ташкилий қўмита тузилиб, унга ҳомийлик кўрсатаиган ташкилотларнинг ташаббуслари ҳам маъқулланди. Унга кўра, Ўзбекистон Республикасининг савдо-саноат палатасининг вилоят бошқармасига тегишли идора ва ташкилотлар танловнинг вилоят боскисчининг юқори савияда уюшкоклик билан утказилишини таьминлаш хам кўрсатиб ўтилган. Шунингдек мазкур танлов туманлардаги, шаҳарлардаги ва вилоятлардаги эъло сараларни аниқлагандан сўнг Республика кўрик танлови ҳам ўтказилади. Шунга кўра, барча оммавий ахборот воситаларида мазкур тадбир кенг ёритилиши назарда тутилмоқда.
Ушбу фармоиш ижросини назорат қилиш вилоят ҳокими муовини Мухтор Ҳайитмуродовга юклатилганлиги ҳақида ҳам хабар бермоқда Қашқадарё вилоят нашрлари.
* * *
Куни кеча Қарши шаҳридаги муҳанислик иксодиёт институтида маьмурият ходимлар ҳамда инсститут талабалари бирлашган касаба уюшмаси қумитасининг йиллик хисобот йигилиши.булиб ўтди. Кун тартибида учта масала куриб чикқилди.
2006-2008 гача бўлган ҳисоботлар ва янги 2009-2011 йилгача тузиладиган жамоа шартномаси курилди. Йиғилиш давомида эса аьлочи фаол талаба битирувчиларга, ҳамда малакали кадрларга акукцион утказилиб, натижада улар уша ернинг ўзида иш билан таьминланишга муяссар бўлдилар. Аьлочилар икки нафари Навоий хамда, Беруний степендиялари билан тақдирланишди. 20 миллион сўм пул моддий ёрдам сифатида кам таьминланган талабалар ва ходимларга улашилди. Тадбир давомида икки нафар талаба “Келажак овози” кўрик танловининг сардори бўлдилар. Жами бўлиб 200 нафар кишига мукофот, 29 кишига моддий ёрдам берилди.



