

2 март куни Швеция пойтахти Стокҳолм шаҳри марказидаги Медборгеплатс майдонида «Бирдамлик» ҳаракати ташаббуси билан икки ҳафталик узлуксиз пикет бошланди. Пикетда ўндан ошиқ «Бирдамлик» ҳаракати фаоллари ва Ўзбекистонлик муҳожирлар иштирок этишди.
Майдон четига тикилган чяодир атрофи пикетчилар талаблари ёзилган плакатлар билан ўраб олинган эди. Плакатларда Ўзбекистон маҳбусхоналарида сақланаётган сиёсий маҳбуслар исмлари ва уларни озод этиш шиорлари жой олган.
Пикет эрталабки вақт билан соат ўнда бошланди. Майдонда тўпланган кишилар пикетчиларни талаблари ёзилган шиорлар билан қизиқишди. Уларга Ўзбекистондаги сиёсий аҳвол, қамоқхоналарда махсус буюртмалар асосида судланган сиёсий маҳбуслар ва журналистлар ҳақида маълумот берилди.
«Ҳаво совуқ бўлишига қарамай пикет кечки 17.30 гача давом этди. «Бирдамлик» ҳаракати тиклаган палатка майдон четида турибди. Акцияч эртага ҳам давом этади», дейди пикет ташкилотчиси
«Бирдамлик» ҳаракати раиси ўринбосари Аваз Фаёзов
Пикет эртага ҳам давом этади.



