Баходир Узоқов

Ватаним Оллох суйиб
Мехри билан сийлаган,
Табиати жаннатдек,
Сехри билан сийлаган.
Мевага мул боглари,
Гиёх сероб тоглари,
Саксовулзор чуллари,
Рохатижон куллари.
Турт фасли уз урнида,
Хар бирининг гашти бор,
Шу гузал юрт куйнида
Яшаганнинг бахти бор.
Кахратон киш кахрини
Майин бахор эритар,
Оловли ёз тафтини
Олтин кузи тинчитар.
Бахор алвон гиламин
Ёзиб махлиё килар,
Ёз хилма-хил мевасин
Оламга хадя килар.
Куз тулдириб хирмонин,
Эл-юрт бахтиёр булар.
Киш бушатиб белбогин
Бобо-дехкон дам олар:
Урфу-одат туйларга
Топганини сарф килар,
Маросим, тадбирларга
Йикканин тортик килар.
Куш козонда ош килар,
Улогу кураш берар,
«Туй бола» суннат булар,
Келин олиб, киз берар.
Йиллаб мисколлаб йигиб,
Тукиб-сочиб туй килар,
Бир кунлик туйни бериб,
Йиллаб карзини узар.
Шундай эл бор жахонда,
Топганини сочади,
Оёк-кули арконда
Озодликдан кочади.



