Йигитлар харбий хизматга йўл олишмоқда.

“Бирдамлик” ҳаракати фаоли Анварбек


Маълумки, давлатимиз раҳбари жорий йилнинг 6-январида “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларига фуқароларнинг навбатдаги чақируви ҳамда муддатли харбий хизматнинг белгиланган муддатларини ўтаб бўлган харбий хизматчиларни хизматдан бўшатиш тўғрисида”ги қарорини эълон қилган эди. Ҳозирги кунда ушбу қарорга асосан мамлакатимизнинг турли вилоятларида чақирув мавсуми қизғин давом этмоқда. Маҳаллий матуботларда ёритилишича йиғин пунктларида барча синовлардан мувафақиятли ўтган, ҳар жиҳатдан соғлом чақирилувчиларгина харбий хизматга олинмоқда экан.

Лекин аслида сира хам бундай эмас, яъни хар томонлама соғлом бўлган чақирилувчилар эмас балким пора берган ҳар қандай ёшларгина харбий хизматга олиниб кетилмоқда. Ахамият беринг, пора бермаган эмас, балким пора берган ёшлар ҳарбий хизматга олиб кетилмоқда, -деб ёздим. Шу ўринда тушунтириб бериб ўтсам. Ўзбекистонда харбий хизматга чақирувнинг ўзига хос ва ўзга мос усули ўйлаб топилган. Бу усул қўйдагича кўринишга эга. Харбий хизматга бориш муддати келган йигитни харбий хизмат бўлимига чақиришади ва:
-Армияга боришни истайсами, -деб сўрашади. Агар йигит келажакда харбий бўлишни ният қилган бўлса, албатта “ҳа” –дейди. Харбий хизматга чақирув идораси ходимлари эса тап тортмасдан мана шунча “соққа” берсанг армияга кетасан, тушундингми?, -дея унга жавоб беришади.

Харбий хизматга боришни истаган йигит эса уйига келиб ота-онасига харбий хизматга чақирув идорасида бўлиб ўтган “келишувни” айтади ва:
-Керакли пулни топиб беринглар. Мен армияга кетаман, -деб туриб олади. Ота-она биринчи ўринда ўғли истаётгани учун хам, қолаверса оилада битта оғиз камайишини истаганлари учун хам керакли пулни топиб, пора беришади-да, ўғилларни харбий хизматга жўнатишади. Шунингдек харбий хизматга боришни истамаган йигитлар хам табиийки пора бериш эвазига харбий хизматдан қолишади. Республикамизда бу каби “ўзига хос” тартиб жорий этилганига анча бўлиб қолди. Лекин бу холат ҳеч кимни ажаблантирмайди. Сабаб бугунги Ўзбекистонда коррупция оддий холатга айланиб қолган.

Лекин шундай бўлсада айрим ўзбек ёшларининг харбий бўлиш борасидаги фикри ўзгача. Биргина мисол, Самарқанд вилояти, Оқдарё туманида истиқомат қилаётган ва бугунги кунда харбий хизматга бораётган Хуршид Шоназаров ўз хурсандчилигини қуйдагича изохлади:
–Кўпчилик тенгдошларим орасида менга шундай шарафли иш насиб этганидан хурсандман. Хизмат давомида давлатимиз олдидаги фуқаролик бурчимни бажариб, ота-онам ишончини оқлашга ҳаракат қиламан.
Ха, мамлакатимиз ёшлари орасида ичида харбий хизматга боришни ва қудратдаги ноқонуний ҳукуматиматни қўриқлашни ўзига шараф, – деб билаётганлар ҳам бор.

Уларнинг бундай фикрлашига сабаб бўлаётган холат шундай иборатки, муттасил равишда маҳаллий оммавий ахборот воситалари орқали олиб борилаётган провакация уларнинг онгини, шуурини захарлаб қўйган. Улар билишмайдики харбий хизматга боришгани билан ўз она ватанларини эмас, балким фақат ва фақатгина мамлакат рахбарининг хавфсизлигини қўриқлашади. Айнан шунинг учун хам Ўзбекистон Республикасининг Қуролли Кучларининг фаол фаолият олиб борилиши учун хар йили кўпроқ маблағ ажратилади ва харбийга бориб келган инсонларга “яшил чироқлар” ёқиб қўйилади.

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares