«Бирдамлик» ҳаракатининг Қашқадарё вилоят бўлими раҳбари Гулшан Қораева.
Қашқадарё вилояти кўп тармоқлик болалар шифохонасида янгиланиш, яъни яхши ўзгаришлар содир бўлаётгани ҳақида маълумотлар пайдо бўла бошлади.
Анчадан бери бутун мамлакатда кўзга кўринарлик ижобий силжиш кузатилмагани ҳолда, оддий бир шифохонада беморлар ва тиббий ходимларни хушнуд этадиган ҳолат, яъни сув танқислиги масаласи ҳал бўлиб қолгани кўпларни ажаблантирмоқда ҳам. Шифохона шифокорларидан бирининг таъкидлаганига кўра эса, бунинг сабаби муассаса бош шифокорининг алмаштирилгани бўлган.
Узоқ йиллар давомида шифохонага раҳбарлик қилиб келган Эркин Нодиров яқинда ўз вазифасидан олиниб унинг ўрнига янги раҳбар Шодмонов тайинланди.
«2009 йилдаги ўзгаришимиз ичимлик сувининг бўлимларга тарқатилиши ва унда узилишлар тўхтатилгани бўлди», – дейди шифокорлардан бири.
Айни муаммонинг ҳал қилиниши учун махсус насос станциясигача барпо этган янги бош шифокор беморлар ва шифохона ходимлари орасида қисқа муддатда обрў топган.




