Қозоғистон АҚШ армиясига йўл очмоқда

Қозоғистон Америка Қўшма Штатларига ноҳарбий юкларни ўз ҳудуди орқали Афғонистонга ташишига рухсат беришини айтган.
Қозоқ ташқи ишлар вазирлиги «фуқаролик истеъмол учун жиҳозлар»нинг Қозоғистон ҳудуди орқали олиб ўтилишига рози бўлганини билдирди.

Қозоғистоннинг Афғонистон билан умумий чегараси йўқ, бироқ у бошқа уч Марказий Осиё мамлакатлари билан чегарадошдир.

Мазкур эълон айни дамда Қирғизистон Манасдаги АҚШ ҳарбий базасини ёпишини айтаётган вақтга тўғри келмоқда.

АҚШнинг Марказий Осиёдаги ягона базаси бўлмиш Манас қўналғасини Пентагон «ўта аҳамиятли» дея тасвирлаган.

Россия Қирғизистонга 2 миллиард доллар ёрдам пулини беришга ваъда бериши ортидан Қирғиз ҳукумати парламентдан АҚШга Манас базасини ташлаб чиқиш учун олти ой муҳлат беришни сўраган. Паламент шу кунларда овоз бериши кутилади.

 

 

BBCUzbek.com

 

 

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares