Нодир Ахатов
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар
масалалари комитети томонидан жорий йилнинг 30-январ куни Бухоро вилоятида давра суҳбати ўтказилди.
Унда Вазирлар Маҳкамасининг 2008-йил 8-февралда бўлиб ўтган ва Президент Каримов иштирок этиб, мамлакатда ижтимоий иқтисодий ислоҳотларни чукурлаштиришнинг энг муҳим устивор йўналишларига бағишлаб ўқиган маърузасидага айрим жиҳатлар қайтатдан ўрганиб чиқилди.
Алоҳида такидлашимиз керакки, мамлакатда 2007-йил давомида 700-дан ортиқ янги корхоналар барпо этилди.
Ташкил этилган корхоналар ва қўшма корхоналар юксак технологиялар билан жиҳозланган бўлиб, асосан енгил озиқа, электротехника, кимё, нефть, машинасозлик, қурилиш материаллари, телекоммуникация ва ахборот технологиялари соҳасида фаолият олиб бормоқда ва босқичма-босқич ривожлантирилиб борилмоқда.
Бухоро вилоятида ўтказилган давра суҳбатида ҳозирги кунга келиб мамлакатимиз ташқи савдо айланмасининг учдан бир қисми хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар ҳиссасига тўғри келаётгани ҳам такидлаб ўтилди ва бундай корхоналар ишлаб чиқарган маҳсулотларнинг экспорт ҳажми ўтган йили 62% га ошгани айтиб ўтилди. Шунингдек кейинги йилларда давлат мулкини тасарруфдан чиқариш соҳасида ҳам тубдан ўзгартирилишлар киритилганлиги хақида гапирилди.
Масалан хусусийлаштиришга оид дастурларнинг амалга оширилиши ортидан 2008-йил давомида Бухоро вилояти корхоналарига 256-миллиард сўм миқдорида хорижий инвестициялар жалб қилинди.
Уларнинг 67,9% ини номарказлаштирилган қўшилмалар ташкил этди. Бундан ташқари ўтган икки йилда 28 та давлат активи хусусийлаштирилиб, 2,1миллиард сўм миқдоридаги инвестиция мажбуриятлари маҳаллий инвесторлар томонидан ўзлаштирилди ва икки минга яқин иш ўринлари барпо этилди.
Давра суҳбатида сенаторлар, депутатлар, молия, иктисодиёт, адлия, ташқи иқтисодий алоқалар ходимлари, инвестиция ва савдо вазирликлари вакиллари, солиқ комитети, мулк комитети, марказий банк вакиллари, Президент ҳузуридаги амалдаги қонун хужжатлари мониторинги институти вакиллари, республика савдо-саноат палатаси ходимлари, ОАВ вакиллари, олимлар, мулкдорлар ва инвесторлар қатнашдилар.




