Россия Президенти Дмитрий Медведев Самарқандга етиб борган.
Президент Медведев Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов ҳамроҳлигида Улуғбек расадхонаси, авлиё Дониёл ва Гўри Амир мақбараларини бориб кўрган.
Икки раҳбар Ўзбекистон Россия етакчилигидаги Овроосиё Иқтисодий ҳамжамиятидан чиқиб кетганидан буён биринчи марта учрашмоқдалар.
Ўзбекистонга вазирлар, парламент вакиллари ва ишбилармонлардан иборат йирик ҳайъат ҳамроҳлигида ташриф буюрган Президент Медведев Ўзбекистон билан иқтисодий ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилмоқчи.
Ўзбекистон-Россия алоқаларидаги бурилиш нуқтаси 2005 йилдаги Андижон воқеалари – ҳукумат қўшинлари минглаб намойишчиларга ўт очганидан кейинги вақтга тўғри келади.
Андижондаги хунрезликлар учун Ғарбнинг кескин танқидига учраган Президент Каримов Россия ва Хитой билан алоқаларини яхшилади ва Қаршидаги Америка ҳарбий базасини беркитди.
Ўтган йили Ўзбекистоннинг Овроосиё Иқтисодий ҳамжамиятидан чиқишини эълон қилгани баъзи таҳлилчилар томонидан Тошкентнинг Ғарб билан алоқаларини қайтадан тиклаш истаги сифатида талқин қилинди.
Россия Ўзбекистондаги энергетика тармоғи, телекоммуникация ва авиация саноати каби соҳаларга энг кўп сармоя киритган мамлакатлардан биридир.
Ўзбекистон табиий газининг аксар қисми Россия ҳудудидаги қувурлар орқали экспорт қилинади, Россия бир неча йиллар мобайнидаги арзон импортдан сўнг Марказий Осиё гази учун ўтган
йилдан бошлаб оврўпоча нархларда ҳақ тўлай бошлади.
Ўзбекистон ва Россия раҳбарларининг учрашуви 23 январда Тошкентда бўлиб ўтади.




