Норвегияда Исроил харакатига қарши норозилик намойиши бўлиб ўтди.

Сўнгги кунларда Исроил ва Ҳамас ўртасидаги жанглар тобора кескинлашиб борар экан, дунёнинг турли нуқталарида Исроилга қарши чиқишлар ва турли хил кўринишдаги норозилик акциялари кузатилмоқда.

ЕИ ҳар иккала томонни ҳам жангларни тўхтатишга чaқирганига анчагина бўлиб қолган бўлсада жанг қилаётган томонлар бу чақирувга аҳамият беришмагани учун Европа Иттифоқи ўз делегациясини Яқин Шарққа юборди ва делегат вакиллари такроран Исроил ва Ҳамас ўртасидаги жангларни тўхтатишга чақирди.

Бу ҳақда иттифоқнинг жорий раиси бўлмиш Чехия Ташқи ишлар вазири Карел Шварценберг Қоҳирада баён қилди.

Франция Ташқи ишлар вазири Бернар Кушнер Ғазо Минтақасида «гуманитар вазиятнинг кескинлашганидан» чуқур таассуф билдирди.

Европа Иттифоқи делегацияси Қуддус, Рамаллоҳ ва Амманга ҳам боради.

Франция Президенти Николя Саркозининг ҳам душанба куни Яқин Шарққа бориши кутилмоқда. Париж раҳбари бошқа давлатларни ҳам Ғазода сулҳга эришиш ташаббусига қўшилишга чақирмоқда.

“Бирдамлик” ҳаракатининг Норвегия бўлими хабарига кўра куни-кеча шу мамлакатнинг Ставангер шаҳрида ҳам Исроил ҳукуматининг олиб бораётган ҳарбий амалиётига қарши норозилик акцияси бўлиб ўтган (Суратларда Норвегияда бўлиб ўтган ушбу акциядан лавҳалар)

“Бирдамлик” ҳаракатининг Қирғизистон бўлими вакилларига Қирғизистон ёшлар ҳаракати томонидан берилган маълумотга кўра бугун, 12-куни Марказий Осиёнинг ушбу мамлакатда ҳам Исроилнинг нотўғри ҳарбий амалиётига қарши норозилик акцияси ўтказилади.

Бишкек шаҳрида бўлиб ўтадиган ушбу норозилик чиқишини Қирғиз диёрининг “Кел-Кел” ва “Мен ишонмайман” каби ёшлар ҳаракати ташкиллаштирмоқда.

“Бирдамлик” ҳаракати ахборот маркази хабари.

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares