Хокимлик вазифасидан миробчи (сув таровчи) вазифасига “кўтарилди”!

Зоҳир Шоҳ

Бойсун ва Агнор тумаларида ҳокимлик вазифасини ўтаб келган ва Ўзбекистон Ресрубликаси Олий мажлисининг депутати бўлган Тўрқул Ҳамроев бугунги кунда Бойсун туманига қарашли бўлган “Қўшша-тут” қишлоғида миробчилик қилмоқда.

-Нега? –деган савол туғилиши табийдир албатта.

Ўқувчиларга тушунарлик бўлиши учун бунинг сабабини батафсил тушунтиришга ўтсак. Т.Ҳамроев Бойсун туман ҳокимлик вазифасида 16 йил, Ангор туман ҳокимлик вазифасида эса 2 йил-у 5 ой фаолият олиб борди. Ҳамроевни кўрган ва билган катта-ю кичик “Тўрақул ака” –дея икки қўллаб сўрашар эди. Бойсунликлар ҳам Ангорликлар ҳам ҳурмат ва эҳтиром ила кўришар эдилар. Худди катта эшонни кўргандек.

Ҳамроев эса буни ўзи учун берилган абадий меросдек қабул қилиб, сўнгги вақтларда инсонларни менсимасдан оёқ учи билан кўрсата бошлаган эди. Шунингдек маҳаллий аҳоли вакилларининг аксариятига яхшигина маълумки, Тўрақул ака ҳокимлик вазифасида ишлаб юрган кезлари ўзи билан бирга ишлаган ходимларга ҳамиша ёв кўзи билан қараб келган. Сабаб у ўзидан бошқа бирон-бир кимсага ишонмас эди.

Халқимизда бир доно мақол бор. Зўрдан зўр чиқар. Т.Ҳамроевнинг зулмидан жабр чекканлар хокимнинг кушандасига айланишди ва ҳоким Ҳамроевга қарши курашиш учун ўзига хос команда тузишди. Команда вакилларин яхши таниган шу тумандаги инсонлар уларни “КУСТО” командаси, -деб атай бошлашди. Команда жами олти кишидан иборат бўлиб, улар ичида ёши ўтиб қолгани ҳам, анчагина ёш бўлганлари ҳам бор эди.

Уларнинг асосий мақсади Т.Ҳамроевнинг қилган қилмишлари ҳақида юқорига ҳисобот бериб туриш ва уни ўз вазифасида озод этиш эди. Команда пухта режаланган тадбир билан ҳаракат қилиб ўз мақсадларига эришишди ва Ҳамроевни Бойсун туман ҳокими вазифасидан бўшаттириб, уни тумандан бадарға қилишди.

Ўз вазифасини мажбуран тарк этган Ҳамроев Тўрақул Ангор туман ҳокимлик вазифасини эгаллаб олди. Лекин команда вакиллари бундан хабар топишиб уни Ангор тумани ҳокими вазифасидан ҳам бўшатишди. Нима қилишини билмай қолган ҳоким Ҳамроев Бойсун туман “Қўшша-тут” қишлоғида миробчилик (сув таровчилик) қилиб тирикчилик қилишни мақсад қилди.

Бир муддат давомида миробчи бўлиб ишлаган собиқ ҳокимнинг яна кибрга берилиш касали қўзиди ва шу ҳудуддаги 5 гектар ерни туман ҳокими Э.Бойназаровдан сўраб, рухсатини олмай эгаллаб олди ва ўнга яқин эски ҳамтовоқларининг ёрдамидан фойдаланиб бу учаскага беда, ғалла, мош ва шунга ўхшаш маҳсулотлар экаб ундира бошлади.

Тушунралики, собиқ ҳоким деҳқончилика мослашган ерга ўзбошимчалик билан эгалик қилиб фермер бўлиб қолди. Энди унга ишчи керак ва шу сабабли ишчиларни қабул қила бошлади. 16 ёшга тўлмаган Маҳмудбек хам ўзга ишчилар қатори Ҳамроев қўлида ишлай бошлади. Лекин ишлик бўлдим, -дея хурсанд бўлиб юрган ва пул ишласам ўқув қуроллари оламан, -деб хаёл қилган Маҳмудбекни хурсадчилиги узоққа чўзилмади.

Сариосиё қишлоғида яшовчи ва Маҳмудбек қатори Тўрақул Ҳамроевга кетмончи бўлиб ишга кирган Нарзулло 16 ёшли йигитчани зўрламоқчи бўлди. Маҳмудбек эса зўравоннинг қорин қисмига пичоқ санчиб олди ва оқибатда кетмончи Нарзулло ўша жойнинг ўзидаёқ тил тортмай ўлди.

Суд маҳкамаси эса Маҳмудбекни вояга етмаганлигини ҳисобга олиб “болалар калоннасига” юборди. Бу воқеадан хабар топган Бойсунликлар жавобгар шахслардан бири бўлгани учун Тўрақул Ҳамроев қора энди курсига ўтирса керак, -деб ўйлашган эди. Чунки бу фожеали воқеа айнан унинг фермерлигида содир бўлган эди-да. Лекин ундай бўлмади. Халойиқ эса ҳайратдан ёқа ушлади.

Ҳоким бўлиб ишлаганида туманни тўлиғича талон-тарож қилиб қамалмаган шахс аллақандай “тирранча”нинг “иши” билан қамалармиди?

Лекин Тўрақул Ҳамроевнинг қилмишлари ва жиноятлари жазосиз қолмади. 2008-йилнинг ёз фаслида миробчилик қилиб юрган Т.Ҳамроев ўз ерига сув очиш учун катта ариқ бошига боради ва “Қўшша-тут” учаскасида фаолият олиб бораётган ўзга фермерлар билан учрашади. Фермерлар уни “яхши” кутиб олишиб, роса “қайтарма” қилишади.

Бу дўппослашдан зўрға қутилган Т.Ҳамроев миробчилик вазифасини уддалаш қўлидан келмаслигига ишонди шекинлик ўз мансабини ўзгартириб, қоровуллик вазифасига “кўтарилди”.

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares