Хазинабон нега ҳибсхонада сақланмоқда?

Зоҳир Шоҳ

Бойсун туманидаги юқори лавозимли шахслар учун махсус қурилган поликлиниканинг хазинабони Воҳидов Акмал мана бир ойдан ошибдики Сурхондарё вилоят ИИБсига қарашли бўлган 16-сонли хибсхонада сақланмоқда. У Бойсун туман прокурори М.Қурбонованинг санкциясига асосан озодликдан маҳрум этилган.

Мен хазинабон Воҳидов Акмал иши билан шуғилланиб, ҳимоячи вазифасини ўтамоқчи бўлдим, бироқ мутассади идора вакиллари бунга йўл қўйишмади. Расмийларнинг маълум қилишича Воҳидов тумандаги юқори лавозимли шахслар учун қурилган ва ўзи ҳам фаолият олиб борган поликлиникадан 21 миллион сўмни ноқонуний равишда ўзлаштириб олган экан.

Ҳайратланарлиси шундан иборатки, ўзга жавобгар шахслар — ушбу поликлиника бош ҳакими Н.Хусанов ва бош ҳисобчи С.Маматалиевлар прокуратура органларга жавоб бермасдан сувдан қуруқ чиқишмоқда.

Хўш, нега?

Куни-кеча Бойсун туман прокуратурасининг топшириғиша кўра туман солиқ инспекциясининг ходимлари томонидан текширув ишлари қайтадан ва янгидан бошланди, -дейди Акмал Воҳидовнинг адвокати Ғайрат Нормуродов.

 

 

 

 

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares