Мустакуллик мадхи

“Бирдамлик” ҳаракатининг Голландия бўлими раҳбари Баҳодир Узоқов


Жаннатмакон хуштабиат ватаним
Кисматида каро кунлар бор экан.
Мехнатсевар, хушфеьл, зиёли халким
Такдири хамон кадар абгор экан.
Етмиш йил гайри динларга бўлгач кул,
Аждодлар орзуси амалга ошиб,
Оллох иньоми-ла бўлиб мустакил,
Чин дилдан қувондик мехримиз тошиб.
Шодликдан бағримиз ғурурга тўлиб,
Гина-кудрат, кек сақлашни йўқотдик.
Ғанимлар тўнимиз бичиб хам бўлиб,
Лойданку чиқдиг-а, ботқоққа ботдик!
Ота мехрин билмай ўсган нобакор,
Хайвоний хирсини қондирсин учун,
Бегунох гўдаклар қон йиғлаб зор-зор,
Ота мехрин кўрмай ташнадир бугун.
Не замонки, ўғри айшу-ишратда,
Тўғри эса қамалибди зиндонда.
Подшосини қулоғи банд ғийбатда,
Овом эса кун кўрмоқда армонда.
“Келажаги буюк” деб тинчитгани,
Бугунингни йўқ дегани билиб ол.
“Хеч кимга бермайман Ўзбекистонни”,-
Мағзин чақиб, маьносини илиб ол!
Давлат рамзи-хаётда йўқ қуш Хумо,
Туғида ўн икки имом акси бор,
Икки қизил хошия-қонли уммон,
Хун белгиси шўроларга дахлдор!
Мадхия меьдага тегар эшитса,
Кайф билан ёзилган бўлса керагов?
Ожизлик белгиси рамзда акс этса
У давлат тез кунда ўлса керагов!

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares