Зоҳир Шоҳ
Кейинги беш йил давомида Бойсун туманида ўз жонига қасд қилиб бу ёруғ дунё билан видолашган фуқароларнинг сони анча кўпайди. Айниқса ёшлар ўртасида.
Мисол учун 2006-йилнинг 8-март куни “Олмазор” кўчасида яшовчи фуқаро Райимов Дилмуроднинг ўлик жасадини ошхонасидан бўйнига ип тортилган ҳолатда топиб олишди.
2007-йилнинг куз фаслида эса айнан ўша кўчада яшовчи фуқаро Исроилов Зиёдулолни ўз самонхонасида ўзини-ўзи осиб ўлдирган ҳолатда топишганлар. Яна шу йилнинг ўзида “Чор-чинор” маҳалласида яшовчи фуқаро Салимов Алишернинг ўлик жасадини ўз уйи атрофида қурилган эски хожатхонадан топиб олишди.
1991-йил Бойсун туманида туғилган Норов Акрамнинг ўлик жасади эса молхонадан топилди.
Бу мудҳиш воқеалар фақат ёшлар ўртасида учраётгани йўқ. 1955-йилда туғилган
бойсунлик фуқаро Оллоқулов Қурбон ҳам гарчи ҳаётнинг паст-баландини яхши тушунган инсон бўлсада ўз жонига қасд қилиб, ҳовлисидаги ёнғоқ дарахтига ўзини -ўзи осиб қўйган.
Оллоқулов Қурбон аканинг ўлик жасади икки кун давомида ҳовлисида осилган ҳолатда турган. Уйдагилари қариндош-уруғларининг тўйларига кетишганликлари сабаб воқеадан хабарсиз қолишган.
Тўй маросими ўз ниҳоясига етгач уйга келган марҳумнинг фарзандлари бу ҳолатни кўриб даҳшатга тушишган.
Аксарият маҳаллий фуқароларнинг фикрича Бойсун туманида бу каби ҳолатларнинг тез-тез содир бўлаётганига мамлакатдаги иқтисодий ва ижтимоий вазият сабаб бўлаётган бўлиши мумкин.




