Зоҳир Шоҳ
Бизга маълум бўлишича, Сурхондарё вилоятининг Қумқўрғон туманида яшовчи бир гуруҳ фуқаролар Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов номига шикоят аризалар билан мурожаат қилганлар. Фуқароларни президентга йўллаган аризаларида тилга олинган асосий мавзу шундан иборатки, улар 14 йилдан буён Қумқўрғон туман хокими бўлиб келаётган Нормурот Чориевнинг ҳатти-ҳаракатларидан норози бўлишмоқда.
Биз ана шу фуқароларнинг баъзи-бирлари билан суҳбатлашдик. Бизга ушбу норозилик юзасидан Қумқўрғон тумани, “Автобаза” қишлоғида яшовчи фуқаро Омонжон
Матжонов тушунтириш берди. У кишининг сўзларига қараганда маҳаллий фуқаролар бир гуруҳ бўлиб Президент И.Каримов номига, Ўзбекистон Республикаси Бош Вазири Ш.Мирзиёев номига, Ўзбекистон Республикасининг Бош Прокурори Р.Қодиров номига ариза ва шикоят хатлар билан мурожаат қилиб Н.Чориев ҳатти-ҳаракатларига нисбатан чора кўришларини илтимос қилганлар.
Омонжон Матжонов:
-Биз “юқори”га чиқмасдан олдин, Сурхондарё вилоят хокими Турбобжон Жўраевга ариза билан мурожаат қилдик. 2008-йилнинг май ойида эса, Сурхондарё вилоят хокими Т.Жўраев билан учрашиш учун Сурхондарё вилоят хокимлигига бир гуруҳ фуқаролар билан бирга бордик.
Аммо вилоят ҳокимининг қабулхонасига киришни ҳеч бир иложи бўлмади. Сабаб, Қумқўрғон туман хокими Н.Чориев ўзининг “гестапа”сини бизларга қарши қўйиб, барчамизни автобус ва “Дамас”русумли автомашиналарга юклаб, Қумқўрғон туманига олиб келтирди. Орадан бир ой ўтгандан сўнг Ўзбекистон Республикаси Президентининг девонхонасига яна шу фуқаролар билан бирга келдик.
Бизни Президент девонхонасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат
Маслаҳатчиси мувоини Х.Комилов қабул қилишди. У киши бизларга:
-Аризаларингизда кўрсатилган важлар ўз тасдиғини топса, унда туман хокими Н.Чориев ишдан озод этилади. Агар тасдиқланмаса, сизлар қамоққа олинасизлар…” -деди. Бизлар у кишининг қўйган талабларига рози бўлдик. Шундан кейин, бизларнинг шикоят аризаларимиз Сурхондарё вилоят хокимининг ташкилий ишлар бўйича муовини К.Сиддиқов номига юборилган. К.Сиддиқов эса аризаларимиз шу бўлимда кўп йиллардан буён ишлаб келаётган Ч.Ҳидировга топширилган.
Ч.Ҳидиров эса ишни ўлда-жўлда қилиб, Қумқўрғон туманига бориб, хоким жаноблари билан келишиб, аризани “текислаб” келган. Орадан яна уч ой ўтгандан кейин бизлар Ўзбекистон Республикаси Президенти девонхонасига иккинчи бор бордик. Бизни у ерда Давлат Маслаҳатчиси Р.Шамсиев кутиб олди. Р.Шамсиев ҳам кўп ваъдаларни бизга бериб, қўйнимизни пуч ёнғоққа тўлдириб, ўз хонасидан чиқариб юборди. Орадан уч ой ўтгандан сўнг, Қумқўрғон туман хокими Н.Чориев ўз ҳузурига бизларни чақириб, “Қаёққа мурожаат қилманглар, бари-бир аризаларинг менинг қўлимга келиб тушади. Ёзганларинг билан ҳеч нарса ўзгармайди. Чунки, бош вазир менинг орқам бўлади…” – деб бизларга бақирди ва хонасидан бизларни ҳайдаб чиқарди.
Мен яқинда Сурхондарё вилоят хокимлигида ишлаётган яқин қариндошимникига боргандим. Қариндошимнинг сўзига қараганда, Сурхондарё вилоят хокими Т.Жўраев
Жарқўрғон туман хокимини ишдан “ноқонуний” равишда бўшатиб қўйган экан, бош Вазир Ш.Мирзиёев вилоят хокими Т.Жўраевни онасини кўкларга кўтариб, шунақанги
“мақтаган” эканки, вилоят хокими Т.Жўраев ўтирган жойига ҳушидан кетиб қолган
экан…”
Бизлар эса дардимизни кимга айтишни билмай сарсон бўлиб юрибмиз, -дейди маҳаллий фуқаро Омонжон Матжонов.




