“Бирдамлик” ҳаракатининг Голландия бўлими раҳбари Баҳодир Узоқов

Юртбоши халол бўлса,
Халк доим тўк бўлади,
Агар у одил бўлса,
Халки тинч кун кўради.
Юртбоши олим бўлса,
Ривожланар илму-фан,
Агар у жохил бўлса,
Китобдан ёнар гулхан.
Юртбоши доно бўлса,
Халк сўзига киради,
Агар у кабих бўлса,
Ўз халкини киради.
Юртбоши мардлик килса,
Халк изидан юради,
Агар у золим бўлса,
Ўз халкидан кўркади.
Юртбоши катъий бўлса,
Давлат кудратли бўлур,
Агар у чинок бўлса,
Кўшнисин душман килур.
Юртбоши тўгри бўлса,
Хакки яшар рохатда,
Агар у ўгри бўлса,
Кун утади гурбатда.
Юртбоши меъмор бўлса,
Юрт бўлади ободон,
Агар у «бемор» бўлса,
Элу-юрт хонавайрон.
Юртбоши аклли бўлса,
Хаёт бўлар фаровон,
Агар у котил бўлса,
Дарё булиб окар кон.
Юртбоши зехнли бўлса,
Халк бошига кўтарар,
Агар у бемехр бўлса,
Халк нафратин кўрсатар!



