
Ассалому алайкум ҳурматли ватандошлар!
Бугун барчамиз, янги 2009- йилни қаршилаб олмоқдамиз. Шу муносабат билан
“Бирдамлик” ҳаракати жамоаси дунёнинг қайси нуқтасида истиқомат қилаётган бўлишидан қаттий назар барча ватандошларини янги йил билан самимий тарзда муборакбод этади.
Кириб келаётган йил барчамизга омад ва улкан мувафақиятлар олиб келсин ва она ватанимиз Ўзбекистон тарихида ижобий ўзгаришлар ясай оладиган йил бўлсин.
Жамики эзгу тилакларни ватандошларига ва шунингдек аҳли дунёга тилаган ҳолда яна бир бора табрик йўлловчилар – “Бирдамлик” ҳаракати жамоаси фаоллари.



