Куни кеча АҚШнинг Нью- Йорк шаҳрида ўзбеклар давра учрашуви бўлиб ўтди. Бу учрашувга таклиф этилган “Бирдамлик” ҳаракати фаоллари ҳаракатнинг АҚШ марказий бўлими раҳбари Бахтиёр Хасан бошчилигида Нью- Йорк шаҳрига етиб келишди.
Нью- Йорк шахрининг Манхеттен районидаги Рокфеллер Плазасида ўтказилган ушбу тадбир ташкилотчилари “Бирдамлик” ҳаракати фаолларини самимият билан қаршилашар экан, ҳаракатнинг Ўзбекистон равнақи учун жуда улкан ишларни амалга ошираётганидан хабардор эканликларини билдиришди.
“Бирдамлик” ҳаракатининг АҚШ марказий бўлими раҳбари Бахтиёр Хасан учрашув давомида “Туркистон” ассоциацияси раиси Абдуллох Хўжа билан фикр алмашди.
Шу ўринда Абдуллох Хўжа ҳақида қисқача маълумот:
Абдуллох Хўжа 1974-йил Америкага келган ва 1987- йилдан бошлаб “Туркистон” ассоциацияси раиси лавозимида фаолият кўрсата бошлаган. Ўзининг самарали ишлари билан танилгани сабабли беш маротаба қайта сайланган ва ҳозирги кунга қадар шу лавозимда фаолият олиб бормоқда.
Бахтиёр Хасан ўзаро фикр алмашув чоғида Абдуллох Хўжага бир неча саволлар билан мурожат қилди.
Савол: Туркистон диёридаги давлатларнинг бирлашуви ҳақида кўп ва хўп гапирилди. Айтингчи, нега Қозоғистон раҳбари бу ҳақда бир неча маротаба гапириб, Марказий Осиёдаги ўз ҳамкасбларини даъват қилсада минтақанинг ўзга президентлари бу ҳақда ижобий фикрлар айтишгани билан амалий ишга ўтишмаяпти? Туркистон бирлашувидан кўпроқ ким манфаатдор?
Абдуллох Хўжа: Туркистон бирлашувининг шу кунга қадар пайсалга солиб келинаётганинг ягона сабаби шундан иборатки, бу бирлашув қудратдаги ҳукумат раҳбарларига ҳеч қандай фойда олиб келмайди. Туркистон бирлашувидан фақат ва фақат шу минтақа халқлари манфаат кўради. Ҳалқ манфаати эса далат бошлиқларини қизиқтирмайди.
Савол: Сиз Ислом Каримовни қандай давлат раҳбари дея оласиз? Шахсий фикрингизча Каримов қандай лидер?
Абдуллох Хўжа: Идеал давлат раҳбари шу кунга қадар бўлмаган ва бундан кейин ҳам бўлмайди. Амир Темур ва Захриддин Мухаммад Бобур каби бурунги давлат бошчилари ҳам идеал шахс бўлишолмаган. Каримов қайсидир ишларни самарали тарзда уддалай олган бўлиши мумкиндир лекин халқнинг турмуш фаровонлиги жуда ҳам оғирлашди. Халқ қашшоқ бўлиб яшаганидан кейин у хар қанча улкан ишларни амалга оширгани ҳақида гапирмасин барчаси эътиборга арзимасдир.
Савол: Келажакдаги режаларингиз?

Абдуллох Хўжа: Бизларнинг келажакда амалга оширишимиз керак бўлган режаларимиз бисёр. Шулардан бири Туркистонда истиқомат қилаётган тожик халқи маданияти билан ўзбек, қозоқ, қирғиз ва тукрман маданиятини уйғунлаштиришдир. Менинг бундай дейишимнинг боиси шундан ибораки, тожик халқи қонида 45% ўзбекларга яқинлик бор. Маданиятларимиз ўхшаш ва динимиз бирдир.
Бахтиёр Хасан шунингдек ушбу йиғилишга қадам ранжида қилган тошкентлик толиба Фотима Асқарова билан ҳам суҳбатлашди. Шу ўринда айтиб ўтиш жоизки, Фотима Асқарова уч йилдан буён АҚШда тахсил олмоқда. У “Бирдамлик” ҳаракатининг АҚШ марказий бўлими раҳбари билан суҳбатлашар экан ўзининг йиғилиш ҳақидаги тасуротларини кўзларида ёш билан айтиб берди:
-Мен бугун АҚШда истиқомат қилаётган аксарият ўзбекларнинг бир жойга йиғилишиб, фикр алмашаётганидан жуда ҳам хурсандман. Ўзбекча куйлар ва ўзбекона рақслар киши дилини яшнатиб юборади, ўзбекларни гўёки она диёрида дам олгандек роҳатлантиради.
Савол: Фотима сиз нимани ҳоҳлар эдингиз?
Фотима Асқарова: Бугун бу ерга жуда ҳам кўп йиллардан буён, 30 – 40 йилдан буён Америкада истиқомат қилаётган ватандошларимиз ташриф буюришган. Уларнинг билим ва малакаси жуда ҳам юқори. Мен истар эдимки, мана шундай инсонлар ўз билим ва салоҳиятларини Ўзбекистон ривожи ва равнақи йўлида сарф қилсалар. Ана шундагина Ўзбекистон маълум босқичларни босиб ўтиб, ривожланиш йўлига ўтади.
Савол: Ўзбекистондаги ёшларга берилаётган имкониятларга сизнинг муносабатингиз қандай?
Фотима Асқарова: Ҳа, тан олишимиз керакки ҳозирги ҳукумат вакиллари ўзбек ёшларига кўплаб имкониятлар яратилаётгани ҳақида гапиришмоқда. Лекин буларнинг ҳаммаси расмиятчиликдан бошқа нарса эмас. Кимдир ўша яратилаётган имкониятлардан фойдалана олиши мумкиндир. Лекин бунинг учун юқоридагиларга пора бериши керак. Айнан шунинг учун ҳам мамлакатимиз хом ашё баъзаси бўлиб қолишдан нарига ўта олмаяпти.
Савол: Сиз шахсан ўзингиз, ёшларга нисбатан олиб борилаётган сиёсат ҳақида нималар дея оласиз?
Фотима Асқарова: Олиб борилаётган сиёсат нотўғри. Айнан шунинг учун ҳам ўзбек халқининг кундалик даромади четдан келадиган бўлиб қолди. Россия ва ёки Қозоғистондан келмоқда халқимизнинг асосий даромади. Менимча Абдулла Хўжа ака улуғлаётган хозирги ёшлар асосли ва қаттий тамойиллар устида бош қотиришлари керак ва нафақат хориждаги балким Ўзбекистон ичкарисидаги ёшлар ҳам ҳамкорликда қаттий тартибли дастур тузишиб ҳаракат қилишлари керак. Ҳозирги ҳукуматни нималар қилаётгани ва асосий мақсади нималардан иборат эканлигини бизлар аллақочон тушуниб олганмиз. Балким юқорида такидлаб ўтганим каби қаттият билан ҳаракатланадиган бўлсак кейинги президентлик сайловидан бошлаб хаммаси ўз изига тушиши мумкин.
Савол: Америкада ўқиш аксарият ёшлар учун улкан бахт. Сиз юртимиздаги таълим тизими билан Америка таълим тизимини солиштириб кўрганмисиз? Агар солиштириб кўрган бўлсангиз фарқи нималардан иборат?
Фотима Асқарова: Таълим тизимидаги фарқ атайин солиштириб кўримаган тақдирда ҳам ҳар қандай инсонга яққол сезилади. Ўзбекистон таълим тизими тўлиқ порахўрлашган тизимдир. Юртимизда хеч қандай тушунчага эга бўлмаган шахс ҳам имтиёзли диплом соҳиби бўла олиши бугунги кунда оддий бир ҳолга айланиб қолди.
Савол: Келажакдаги режаларингиз?
Фотима Асқарова: Менинг асосий режам ўқишларим ниҳояланганидан кейин ҳам шу мамлакатда қолиб тажрибамни оширишдан иборатди. Албатта қачонлардир ўз она ватанимга қайтаман лекин яқин орада эмас. Сабаб юртимиздаги ҳукумронлик қилаётган ҳукуматги нисбатан ишончсизлик ҳиссиёти кучли менда.
Ушбу йиғилишда шунингдек Андижон шаҳридан келиб АҚШда таҳсил олаётган Санжарбек ҳам иштирок этди. У “Бирдамлик” ҳаракатининг интернет саҳифасида ўз сурати эълон қилинишини маълум сабабларга кўра истамади.
-Мен ҳам Фотима Асқарованинг гапларига қўшиламан. Сабаб ўзим Андижон шаҳридаги “Қишлоқ Хўжалиги Институт”да ўқиганим учун биламанки, ҳамма педагоглар порахўрликка берилган. “Қишлоқ Хўжалиги Институт”и илгарилари халқ орасида “НарХоз”,- деб аталар эди. Хозир эса “ПулХоз”, -деб аталмоқда. Чунки ушбу таълим даргоҳига ўқиётган толиб ва толибалар билим олишни эмас, балким пора олишни ўрганишмоқда. Менимча ҳар қандай чораларни ишга солиб ҳозирги давлат тизимини ўзгартиришмиз керак дейди, -дейди Сажарбек.
“Бирдамлик” ҳаракатининг ушбу йиғилишда иштирок этган фаолллари ва Бахтиёр Хасан ушбу тадбир давомида “Америка Овози” радиоси ўзбек хизматининг мухбири Одил Рўзалиев билан ҳам ҳамсуҳбат бўлишди. www.birdamlik.info таҳририяти Одил Рўзалиев билан ҳаракат фаоллари ўртасида бўлиб ўтган суҳбатни сал кейинроқ эълон қилади.
Шу ўринда урғу бериб ўтишимиз керакки, ушбу 150 дан ошиқ таниқли шахслар ва талабалар иштирок этган тадбирнинг асосий ташкилотчиси Қашқадарёлик Фарходбекдир.
Фарход дунёга машҳур Колумбия университетни имтиёзли диплом билан якунлаган ватандошимиздир. У тадбир якунида шу тадбирга йиғилганларни рак касалига чалиниб, оғир аҳволда ётган қизга ёрдам тариқасида хайрия беришликка чақирди.
“Бирдамлик” ҳаракати фаолларидан бири Бобур Чориев тунгги соат бирга қадар давом этган ушбу йиғилишда иштирок этганидан мамнун эканлигини айтар экан:
-Ўзимни бир муддатга бўлсада жонажон ватанимда ором олгандек ҳис этдим, -деди.
“Бирдамлик”ҳаракатининг АҚШ марказий бўлими хабари.





