Нобакор

“Бирдамлик” ҳаракатининг Голландия бўлими раҳбари Баҳодир Узоқов


Гуллаб турган боғу-бўстонни
Айлантириб чўлу-сахрога,
Жабру-ситам, зулм сиртмоғини
Раво кўриб ҳар фуқорога,
Бир бурда нон топиш йўлида
Ватангадо қилган нобакор!
Мехмондўсту-хушфеьл бир элни
Тўсиқ тортиб хамсоядан айирган,
Мехнатсевар, болажон элни
Иш излатиб оиладан айирган,
Жаллод ойболтаси қўлида,
Халқин қирган золим нобакор!
Оилангда тинчлигинг йўқдир,
Юртимизда тинчлик бўларми?
Фарзандингда тарбия йўқдир,
Бошқаларга сўзинг ўтарми?
Ўз уйинг қилиб пароканда
Ўзгаларга ўргат нобакор!
Бойлик, давлат, нафс борасида
Тарбиянгни олган зумрашанг,
Оч-яланғочлар орасида,
Ним яланғоч кийиниб башанг,
Саховатпеш бўлиб ўзича,
Бош кўтариб юра оларми?
Сен ўйлаган режа бўйича
Юртга бошлиқ бўла оларми?
Инс қиёфа жинссан нобакор!

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares