Ушбу, 2008-йилнинг январь ойида Тожикистон Республикасининг Турсунзода вилоятида
Ўзбекистон Республикасининг фуқароси, 1975-йилда Сурхондарё вилоятининг Денов
туманида туғилган Абдулсобит Аҳмедов Тожкистон Республикаси МХХ томонидан
“жосус”ликка айбланиб, қўлга олинган эди.
А.Аҳмедовнинг тоғасини айтишча, Тожикистон Республикасининг МХХ ходимлари А.Аҳмедовни қийноқларга солиб, турли-ҳил азоб-уқубатлар билан азоб берганлар.
А.Аҳмедов ўзига қўйилган айбларни барчасини инкор қилгандан сўнг, Ўзбекистон Республикаси МХХ ходимларига бериб юборилган. Сурхондарё вилояти МХХ ходимлари уни тергов изолиятирида 3 ой муддат ичида сақлаб келганлар. Гарчи бирон-бир жиноят содир этгани исботланмаган бўлса-да.
Уч ой давомида зах ва совуқ жазо камерасида ўтирган Аҳмедов 2008-йилнинг март ойида судланди ва Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 159-моддаси 2 -қисми билан айбланиб, 7 йилга озодликдан маҳрум этилди.
Ҳозирги кунда Қашқадарё вилоятининг Косон туманидаги 68/39 сонли қамоқхонада сақланаётган Аҳмедовни яқинда онаси Косон туманига бориб, кўриб келди.
Онахон:
-Боламнинг ахволи жуда хам оғир экан. Озиб-тўзиб кетган. Сил касалига чалинганга ўхшайди, -дея йиғламоқда.
“Косон-ўлишининг осон”, – деганлари шу бўлса керак.
Зоҳир Шоҳ.



