Зухронинг паспорт олишдаги муаммолари.

Менинг исмим Зухро.1986-йилда туғилганман. Бирок ҳанузгача паспорт ололганим йўқ. Бунга сабаб оиламизнинг иқтисодий шароити оғир. Яқинда турмушга чиқмоқчиман. Шу сабабли паспорт олиш зарур бўлиб колди ва Пахтакор туман Ички Ишлар Бўлимининг паспорт тўғрилаб бериш бўлимига учрашдим. Тумандаги Пахта банкига паспорт бланкаси олиш учун 7500 сўм тўлаб квтанция олиб келиб беришимни сўрашди.

Барча ҳужжатларни тўплаб 7500 сўмлик квтанцияга қўшиб олиб келиб топширдим. Бироқ бошлиқ паспорт олиш муддати ўтиб кетганлиги учун 25 000 сўм штраф тўлашим кераклигини айтди.

Бу сумма мен учун жуда катта пул. Мактабни битирганимдан буён бирон жойда ишламаганман. Онамнинг қаромоғидаман. Одамлардан маслаҳат олиб яшаш жойим Чаманзор қишлоқ фуқаролар йиғини раисидан “Кам таъминланган оилалар руйхатида туради” -деган мазмунда маълумотнома олиб келиб бердим. Шу маълумотнома инобатга олиниб штраф суммаси камайди. Энди 12520 сўм тўлашим зарур.

Афсуски шу пул хам менга оғирлик қилаяптида-а, -деб хижолатомуз тарзда жилмайиб қўяди Зухро.

20.12.2008 йил.
Саида Курбон.
Пахтакор тумани
Навбахор хўжалиги

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares